Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирсоатов Алишер Кудратуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида банк хизматларини инновацион ривожлантириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt362.
Илмий раҳбар: Абдураҳмонов Қаландар Ходжаевич, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Омонов Акром Абдуназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида банк хизматларини инновацион ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мобил ва интернет банкинг хизматлари кўрсатишни суғурта, чегирма бериш каби қўшма хизматлари орқали мувофиқлаштириш механизми асосланган;
информацион технологиялар соҳасидаги стартапларни амалга оширишда банклар томонидан молиявий қўллаб-қувватлашнинг “электрон майдон” тамойилига асосланган таъсирчан механизми таклиф этилган;
банкларда маълумотлар базасини тўлиқ рақамлаштиришда тижорат банклари фаолиятини босқичма-босқич транформациялашнинг тизимли рискларини белгилашнинг устувор йўналишлари асосланган;
инвестицион «лойиҳалар фабрикаси»ни шакллантиришда маълумотлар («Big Data») интеллектуал таҳлилининг жамланган механизми исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида банк хизматларини инновацион ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда технологик услублардаги эволюцион ўзгаришлар асосида тижорат банклари фаолиятини инновацион ривожлантиришга қаратилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон «Ўзбекистон Республикаси банк тизимини 2020-2025 йилларда ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2020 йил 24 августдаги 37-09/209-сон маълумотномаси). Банк фаолиятига KPI тизимини жорий этиш натижасида кадрлар сони ҳамда  иш ҳақи фонди 20 % га қисқариши, меҳнат унумдорлиги эса 15 % га ошиши кутилмоқда;
банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш доирасида тижорат банклари фаолиятини босқичма-босқич рақамли трансформациялаш механизми бўйича таклифидан АТБ «Агробанк»да кредит операцияларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ «Агробанк»нинг 2020 йил 14 августдаги 02-07/547-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур муассасада кредит ажратиш вақтини 5 кундан 1-2 кунгача қисқартиришга, кредит портфелининг эса 10 % га ўсишига эришилган;
банк хизматларини кўрсатишда рақамли технологиялардан фойдаланишни янада ривожлантириш, тижорат банкларининг операцион ва бизнес жараёнларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш таклифи АТБ «O’zbekiston sanoat-qurilish banki»нинг банк амалиётида қўлланилган (АТБ «O’zbekiston sanoat-qurilish banki»нинг 2020 йил 14 августдаги 01-07/3445-сон маълумотномаси). Натижада, АТБ «O’zbekiston sanoat-qurilish banki»да “Joyda” иловаси орқали банк депозит портфелининг 10 % га ўсишига эришилган;
инвестицион «лойиҳалар фабрикаси»ни шакллантиришда маълумотлар («Big Data») интеллектуал таҳлилининг жамланган механизми  бўйича ишлаб чиқилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2020 йил 24 августдаги 37-09/209-сон маълумотномаси). Натижада, банк кредит портфелининг 6,02 % дан 9,5 % гача ўсишига ҳамда 3054 млрд. сўм миқдорида қўшимча даромад олинишига эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish