- Асосий саҳифа
- Матбуот
-
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида муҳим воқеа бўлди.
Олий аттестация комиссиясида Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир аввалида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида қўйилган янги вазифалар” мавзусида тақдимот ўтказилди.
-
2020 йилнинг 29 декабрида давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида муҳим воқеа бўлгани шубҳасиздир.
ОАКда Тошкент молия институти доценти, иқтисодиёт фанлари номзоди Жамолиддин Нуриллаев иштирокида бўлиб ўтган тадбирда дастлаб Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Сўнгра нотиқ “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида қўйилган янги вазифалар” мавзусида слайд-тақдимотини ўтказиб, ўзининг фикр-мулоҳазаларини баён этди. -
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев “Фориш” тоғ полигонида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.
Давлатимиз раҳбари 2018 йил март ойида мазкур ҳудудда бўлиб, бу ерни намунавий полигонга айлантириш, янги концепция ишлаб чиқиб, мамлакатимиздаги барча ҳарбий полигонларни модернизация қилиш бўйича топшириқлар берган эди. Шулар асосида ушбу махсус ўқув-синов майдони замон талабларига мослаштирилди, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини оширишга қаратилган энг илғор шароитлар яратилди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Жиззах вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди. -
Коронавирус пандемияси даврида айрим оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда ўз тасдиғини топмаган ҳамда расмий манбалардан олинмаган, айрим вазиятларда эса аҳолида ваҳима уйғотувчи маълумотлар тарқатилиши кузатилмоқа.
Айниқса, турли соҳада давлатимиз равнақи учун кўп йиллар фидоийлик кўрсатган таниқли инсонларнинг кутилмаганда вафот этгани билан боғлиқ асоссиз хабарлар кўпаймоқда. Бу каби нотўғри маълумотлар беморнинг яқин кишиларини саросимага солиб қўйиши, уларнинг ҳам соғлиғига зарар етказиши мумкин.
-
«Газеталар шарҳи» телеграм канали орқали мамлакатимиз даврий босма нашрларида чоп этилаётган янгиликларни кузатиб боринг.
Каналга уланиш: https://t.me/gazetalar_sharhi
-
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раҳбарияти иштирокида “Геология-минералогия фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
-
Президент Ш. Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидан муҳим иқтибослар
-
Маълумки, мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги диссертация ҳимояси амалиётини жорий қилиш вазифаси белгилаб берилган ва 2019 йилнинг 11 июлида “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” (ПҚ-4391-сон) Президент қарори эълон қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 74-сон “Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан 2020 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон миллий университетида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур давра суҳбатида университет профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил изланувчилари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Олий аттестация комиссияси ходимлари иштирок этдилар. -
Маълумки, мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги диссертация ҳимояси амалиётини жорий қилиш вазифаси белгилаб берилган ва 2019 йилнинг 11 июлида “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” (ПҚ-4391-сон) Президент қарори эълон қилинган эди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан 2020 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 мартидан эътиборан Ўзбекистон миллий университети базасида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражаларни талабгорларга мустақил бериш амалиёти тажриба тариқасида уч йил муддатга жорий этилди.
Бош меню
- «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Бюллетени»
- Диссертация асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати
- Очиқ маълумотлар
- Ихтисосликлар рўйхати
- Раёсат мажлислари
- Интерактив хизматлар
- Ёшлар сиёсати
- Коррупцияга қарши курашиш
- Таҳлилий маълумотлар
- Бўш иш ўринлари
Янгиликларга обуна бўлиш
Фойдали ресурслар
Сўровнома
-
Олий аттестация комиссияси расмий веб-сайтига баҳо беринг