Sayt test rejimida ishlamoqda

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида Олий аттестация комиссияси раисининг Мурожаатномаси

Ҳурматли ҳамкасблар ва ОАК аъзолари!

Коррупция – жамият тараққиётига тўсиқ бўлаётган энг хавфли иллат ва бунинг оқибати эса жамиятнинг ҳар бир бўғинида  ўзини намоён этиб туради. Ҳар бир давлатнинг энг  асосий душмани, унинг бугуни ва келажагига, тараққиётига болта урадиган иллат бу – корруциядур. Биз узоқ йиллар давомида бу муаммони тан олмадик, у ҳақда етарлича гапирмадик, муҳокама қилмадик, йўлига ғов бўлмадик. Шу боис коррупцияга қарши кураш дунё ҳамжамияти олдида турган  долзарб масалалардан бирига айланган.

Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, жамиятнинг барча соҳаларида коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. ОАК томонидан ушбу ислоҳотлар доирасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу борада коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ҳурматли ҳамкасблар! Президентимиз таъбири билан айтганда, жамиятимизнинг барча аъзолари “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Шунинг учун барчамиз адолат тамойиллари асосида ҳалол меҳнат қилишимиз зарур ва шарт. Зеро, ҳар биримиз умид билдирган келажак давомчиларимиз фақат биздан ва фақат бизнинг амалларимиздан андоза олади.

Мен мазкур мурожаатим билан Сизларни олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимида коррупцион ҳолатлар кузатилганда ёки шубҳа туғдирувчи ва ноқонуний ҳолатлар юз берганида алоқа каналларимиз орқали мурожаат қилишга чақириб қоламан.


Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида коррупция ҳақида хабар бериш бўйича ташкил этилган алоқа каналлари тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ишонч телефон рақами

(+99895) 193-11-43

Расмий сайтдаги саҳифа

https://oak.uz/

https://oak.uz/corruption

Электрон почта манзили

info@oak.uz

Телеграм бот

https://t.me/attestatsiya (канал)

Facebook саҳифа

https://www.facebook.com/oakuzbekistan

 

Коррупцияга қарши курашиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

   
"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни   Тўлиқ матн
“Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Тўлиқ матн
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси  Тўлиқ матн
Бирлашган миллатлар ташкилотининг коррупцияга қарши конвенцияси  Тўлиқ матн
“Бирлашган миллатлар ташкилотининг коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Тўлиқ матн

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг одоб-ахлоқ қоидалари

Тўлиқ матн
Ўзбекистон Республикаси  Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати Тўлиқ матн
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти Тўлиқ матн
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом Тўлиқ матн
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламенти Тўлиқ матн
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича Йўриқнома Тўлиқ матн
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида контрагентларни текширишга оид Йўриқнома Тўлиқ матн
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома Тўлиқ матн
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Услубиёти Тўлиқ матн
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича Низом Тўлиқ матн
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ходимларининг коррупциявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти Тўлиқ матн  
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида давлат харидларини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом Тўлиқ матн
   

Yangiliklarga obuna bo‘lish