Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳбарият. Олий аттестация комиссиясининг раҳбарияти ОАК раиси, бош илмий котиб ва маслаҳатчидан иборат.

 

 

Юсупов Ахмадбек Таджиевич
Лавозими – Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси раиси.

Тел: (+99895) 193-11-43
Қабул кунлари: душанба-жума кунлари 1000 дан  1700 гача
e-mail: info@oak.uz
Қисқа биография 
Юсупов Ахмадбек Таджиевич – 1958 йилда Тошкент шаҳрида тўғилган. Маълумоти олий, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
1979 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1979 йилда Тошкент чарм ва спорт буюмлари ишлаб чиқариш бирлашмасида бошлаган. 1982-1984 йилларда Тошкент шаҳар Шайҳонтохур тумани ёшлар иттифоқи қўмитаси нозири, 1984-1985 йилларда Тошкент чарм ва спорт буюмлари ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-технологи, 1985-1994 йилларда Ишлаб чиқариш кучларини ўрганиш кенгашининг кичик, катта, етакчи, бош илмий ходими ва бўлим мудири, 1994-1997 йилларда Иқтисодиёт институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, 1997-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Бош ташкилий-таҳлилий бошқармаси бошлиғи, 2000-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг бош консультанти, 2005-2012 йилларда ОАК бош илмий котиби, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, 2014-2015 йилларда ОАК раиси, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 11 ноябрдаги қарорига мувофиқ ОАК раиси лавозимига тайинланган.
А.Т.Юсупов “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

ОАК раисининг асосий вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва топшириқларини ўз муддатида самарали ва натижали ижро этилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таалуқлилиги бўйича муддатида сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш;
ОАК ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда ОАКга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
ОАКнинг эксперт кенгашлари, бўлимлари ва бошқа бўлинмалари фаолиятини йўналтиради ва назорат қилади;
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида ОАК қарорларини, илмий даражалар бериш тўғрисидаги дипломларни ва илмий унвонлар бериш тўғрисидаги аттестатларни имзолайди;
ОАК аппаратининг ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ОАК аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
ОАК аппарати ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
зарурият бўлганда ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида аппарат тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ОАК аппаратининг штат жадвалини, шунингдек ОАК аппарати харажатлар сметасини тасдиқлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.


Шермухамедов Абдулазиз Адилхакович
Лавозими – Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси бош илмий котиби

Тел: (+99895) 193-11-43
Қабул кунлари: душанба-жума кунлари 1000 дан  1700 гача
e-mail: info@oak.uz  
Қисқа биография 
 Шермухамедов Абдулазиз Адилхакович – 1964 йилда Тошкент шаҳрида тўғилган. Маълумоти олий, техника фанлари доктори, профессор.
1986 йилда Тошкент давлат унверситетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1986 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти лаборанти лавозимида бошлаган. Кейинчалик ушбу ташкилотда катта муҳандис лавозимида ишлаган.
1988-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўрозбоев номидаги механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти аспиранти, кичик илмий ходими, илмий ходими, катта илмий ходими, докторанти, етакчи илмий ходими, лаборатория мудири вазифасини вақтинчалик бажарувчиси, 2002-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг физика-математика ва техника фанлари бўйича вице-президенти хизмати раҳбари, 2005-2008 йилларда Тошкент автомобиль - йўллар институтининг илмий ишлар бўйича проректори, 2008-2018 йилларда Тошкент автомобил - йўллар институтида кафедра мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 февралдаги 80-сонли қарорига мувофиқ ОАК бош илмий котиби лавозимига тайинланган.

ОАК бош илмий котибининг асосий вазифалари: 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва топшириқларини ўз муддатида самарали ва натижали ижро этилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таалуқлилиги бўйича муддатида сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш;
ҳимоя қилинган диссертацияларнинг Ўзбекистон Республикаси ОАК талабларига мувофиқлиги юзасидан жавоб беради ва илмий йўналишлар бўйича бош инспекторлар кирадиган Котибият фаолиятига раҳбарлик қилади;
фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш бўйича ОАКга тақдим этилган аттестация иши (ҳужжатлари), диссертация ва унинг автореферати, илмий кенгаш қошидаги илмий семинар баённомаси, расмий оппонентлар тақризлари, бош инспекторлар томонидан берилган меъёрий-техник экспертиза натижаси ҳамда докторлик диссертациясига берилган эксперт хулосаси ва эксперт кенгаши қарорининг ОАК талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади;
бош инспекторлар фаолиятини ташкил этади ва назорат қилади. Эксперт кенгашлари мажлислари жадвалини тузишни ташкил этади ва тасдиқлайди. Эксперт кенгашлари қарорлари, хулосалари ва таклифларининг ОАК талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади ва ҳужжатларнинг муддатида сифатли тайёрлашни, шунингдек, Тартиб-қоида комиссиясига киритиладиган ҳужжатларни назорат қилади;
илмий унвонлар бериш бўйича тақдим этилган аттестация ишлари, улар экспертизаси бўйича берилган хулоса ва эксперт кенгашлари тавсияларининг ОАК талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва янги таҳририни тайёрлаш ҳамда тасдиқлашга тақдим этиш ишларини ташкил этади. Ихтисосликлар паспортининг янги таҳририни тайёрлаш, уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ишларини ташкил этади.


Жовлиев Баходир Хасанович
Лавозими – Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг ахборот хизмати раҳбари – раисининг матбуот котиби.
Тел: (+99871) 233-78-05
Қабул кунлари: сешанба ва жума кунлари соат 10 00дан 17 00 гача
e-mail: info@oak.uz
Қисқа биография
Жовлиев Баходир Хасанович – 1978 йилда Қашқадарё вилояти, Нишон туманида туғилган. Маълумоти олий,  филология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори. 2001 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги  1-мактабда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, ёшлар етакчиси сифатида бошлаган. 2000-2001 йилларда Нишон тумани ҳокимлигининг «Нишон тонги» газетасида мухбир сифатида ижодий фаолият билан давом эттирган. 2001 - 2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Ma’rifat» газетасида мухбир, бўлим муҳаррири, масъул котиб, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлади.  2012 - 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Til va adabiyot ta’limi” – “Преподавание языка и литературы” – “Language and literature teaching” илмий-методик журнали журнали бош муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2024 йил 19 январдаги тавсия хатига мувофиқ Олий аттестация комиссиясининг ахборот хизмати раҳбари – раисининг матбуот котиби лавозимига тайинланган.

Матбуот котибининг асосий вазифалари:
ОАК фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, жумладан, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
ОАКда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ОАКнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;
ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантириш;
мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида давлат ОАК раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш;
барча илмий йўналишлар бўйича бош инспекторлар билан биргаликда илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар, олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашларининг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашга оид фаолиятларини илмий экспертиза натижалари тўғрисидаги маълумотларни ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда олиб бориш;
ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
ОАК фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбариятига ахборот бериб бориш;
ОАК фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида ваколатли вазирликлар ва идоралар орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (босма маҳсулотлар, фото-, аудио-, видео материаллар ва ҳ.к.) билан таъминлаш;
ОАК ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириш;
ОАК фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видео материаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish