Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботиров Файзуллажон Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхонадаги ахборотни ҳимоялашнинг кўпагентли интеллектуал усулларини ишлаб чиқиш», 05.01.05 – Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T1941.
Илмий раҳбар: [Бекмуратов Тулкун Файзиевич], академик, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Маджит Маликович, техника фанлари доктори, профессор; Жураев Гайрат Умарович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: «UNICON.UZ» – фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборотни ҳимоялаш тизимининг самарадорлигини оширишга имкон берувчи кўпагентли интеллектуал усулларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхонадаги ахборотни химоялашнинг уч сатҳли механизмини ҳисобга олган ҳолда кўпагентли интеллектуал тизим концепцияси ишлаб чиқилган;
уч сатҳли ҳимоя механизмининг мақсадлар дарахти асосида ахборотни ҳимоялашнинг интеллектуал тизим архитектураси ишлаб чиқилган;
корхонадаги ахборотга бўладиган таҳдидларни ҳосил бўлиш частотаси асосида таъсир даражасини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
тармоқ ҳужумларини аниқлашнинг нейрон тармоқ усули ва алгоритми сигнатурали таҳлилга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган;
фойдаланувчиларни олдинги ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда кейинги ҳаракатларини башоратловчи интерактив ва сеанс моделлар асосида тармоқ аномалияларини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Корхонадаги ахборотни ҳимоялашнинг кўпагентли интеллектуал усуллари ҳамда дастурий воситалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корхонадаги ахборотни ҳимоялаш жараёнида сигнатурали таҳлилни қўллаган ҳолда ҳужумларни аниқлашнинг нейрон тармоқ усулининг дастурий воситаси Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик тижорат Халқ банки» бош амалиётлар бошқармасининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 33-8/7051-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси корпоратив тармоқда DoS ҳужумларни аниқлашда 94,7% аниқлик ва 5,3% хатолик, U2R ҳужумларни аниқлашда 91,4% аниқлик ва 8,6% хатолик, R2L ҳужумларни аниқлашда 93,6% аниқлик ва 6,4% хатолик, Probe ҳужумларини аниқлашда 95,8% аниқлик ва 4,2% хатолик билан тармоқ ҳужумларини аниқлаш имконини берган;
корхонадаги ахборотни ҳимоялаш жараёнида таҳдидларни таҳлиллаш усулининг дастурий восита  «UNICON.UZ» Давлат унитар корхонаси – Фан  – техника ва маркетинг тадқиқотлари марказининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 33-8/7051-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ташкилотнинг локал тармоғига бўладиган ҳужумларни аниқлашда хатоликлар ҳақида тизим маъмурини огоҳлантириш имконияти яратилган;
интерактив ва сеанс моделлари асосила тармоқ аномалияларини аниқлашнинг дастурий воситаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот – коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 33-8/7051-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси корпоратив тармоқдаги ҳужумларни 94,3% аниқлик ва 5,7% хатолик билан аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish