Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужаяров Илёс Ширалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Интеграллашган нейрон тармоқлари асосида ўзбек тили нутқини таниш алгоритмлари  ва дастурий воситалари», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T901.
Илмий раҳбар: Мусаев Мухамеджон Махмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Мўминов Баходир Болтаевич, техника фанлари доктори, доцент; Давронов Рифқат Раҳимович, т.ф.н.
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  ўзбек тили нутқ сигналлари таҳлили асосида нутқ корпусини шакллантириш, чекланган луғатдаги дикторга боғлиқ бўлмаган нутқни таниб олишнинг нейрон тармоғига асосланган алгоритмлари ва дастурий воситаларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аудио манбалардан нутқ корпусини шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда аудио файл ва унга мос келувчи матнни сегментациялаш алгоритмлари  ҳамда сегментланган аудиофайл ва унинг матни мослигини текширувчи дастурий интерфейси ишлаб чиқилган;
дискрет косинус алмаштириш ёрдамида нутқ сигналидан «вақт-частота» соҳасидаги белгилар картасини ҳосил қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
график процессор ёрдамида нутқ сигналидан белгилар картасини ҳосил қилишнинг тезкор алгоритми ишлаб чиқилган;
сверткали нейрон тармоқлари ёрдамида тасвир каби ифодаланган нутқни таниб олишнинг алгоритми ишлаб чиқилган;
чекланган луғатдаги ўзбек тили нутқини ҳисобга олган ҳолда автоматик таниб олишнинг интеграллашган нейрон тармоқлари архитектураси яратилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация доирасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган алгоритмлар ва дастурий воситалар асосида:
нутқ корпусини шакллантириш, икки ўлчовли белгилар картасини ҳосил қилиш ва нутқни таниб олиш алгоритмлари асосида яратилган дастурий воситалар «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК нинг геоахборот тизимида регионал ҳудудлар номлари, шаҳарсозлик регламенти, шаҳарсозлик ҳужжатларининг объектларини овозли қидирувларни амалга ошириш мақсадида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 2 декабрдаги  33-8/7343-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида геоахборот тизимдан объектларни қидириб топишга боғлиқ жараён 15-20 фоизга тезкор амалга ошириш имконини берган. 
свёрткали нейрон тармоқлари ёрдамида тасвир каби ифодаланган нутқни таниб олишнинг алгоритми асосида яратилган дастурий восита «ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» АК Қашқадарё филиалида телефон чақирувларининг бошқарув тизимига (call-марказ) сўзлашувлар ёзувларидаги калит сўзларни қидириш, калит сўзлар бўйича кирувчи қўнғироқларни синфлаштириш мақсадида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 2 декабрдаги  33-8/7343-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида call марказида чақирувларга ишлов бериш операцион харажатлари сезиларли қисқарган ва алоқа каналининг юкламаларини 15 % гача қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish