Sayt test rejimida ishlamoqda

Базаров Закир Хонқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда тиббий суғурталаш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt472.
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фaнлари дoктoри, прoфeссoр.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аллаяров Фазлиддин Амануллаевич, иқтисoдиёт фaнлaри бўйичa фaлсaфa дoктoри (PhD).
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббий суғурталаш амалиётини такомиллаштириш бўйича тaклиф вa тaвсиялар ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ихтиёрий тиббий суғуртанинг индивидуал рискини баҳолашнинг базавий таърифини ҳисоблаш асосида тиббий суғуртадаги мавжуд рискларни камайтириш асосланган;
суғурта ташкилотида харажатларни камайтириш ва суғурта қопламаларини иқтисод қилишда фирибгарликни аниқлаш ва молиявий йўқотишларни ҳисоблаш механизми таклиф этилган;
тежамкорлик, самарадорлик ва натижавийлик кўрсаткичларини қўллаш асосида  тиббий суғурта тизимини баҳолаш кетма-кетлиги таклиф этилган;
суғурталанувчилар тиббий маълумотлари асосида туристларни комплекс тиббий суғурталаш андеррайтинги фаолият самарадорлигини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда тиббий суғурталаш амалиётини такомиллаштириш бўйичa oлингaн илмий нaтижaлар aсoсидa: 
ихтиёрий тиббий суғуртанинг индивидуал рискини баҳолашнинг базавий таърифини ҳисоблаш асосида тиббий суғуртадаги мавжуд рискларни камайтириш бўйича таклифи “ALSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамияти томонидан суғурта суммасини ҳисоблашда фойдаланилган (“ALSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг 2020 йил 22 июлдаги 04-845-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тиббий суғурта тури бўйича суғурта тариф ставкаси мезонлари аниқланган ва суғурта ташкилоти томонидан суғурта шартномаларини тузиш соддалаштирилган. Натижада, компания томонидан тузилган суғута шартномаларининг сони 151 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 431 фоизга ёки 116 тага ошиши таъминланган;
суғурта ташкилотида харажатларни камайтириш ва суғурта қопламаларини иқтисод қилишда фирибгарликни аниқлаш ва молиявий йўқотишларни ҳисоблаш бўйича таклифи “ALSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамияти томонидан суғурта қопламаларини тўлашда фойдаланилган  (“ALSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг 2020 йил 22 июлдаги 04-845-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “ALSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг харажатлари камайишига, суғурта қопламаларини иқтисод қилишга эришилган. Натижада,  компания томонидан суғурта қопламалари 1 374 694,34 минг. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,8 фоизга ёки 1 226 366,83 минг.сўмга камайиши таъминланган;
тежамкорлик, самарадорлик ва натижавийлик кўрсаткичларини қўллаш асосида  тиббий суғурта тизимини баҳолаш кетма-кетлиги бўйича таклифи “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” АЖ суғурта компанияси томонидан суғурта шартномаларини расмийлаштиришда фойдаланилган (“KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” АЖ суғурта компаниясининг 2020 йил 23 июлдаги 03-18/2000-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi”АЖ томонидан инобатга олинган ҳолда иш ташкил этилиши натижасида компания томонидан туристлар билан комплекс тиббий суғурта бўйича тузилган шартномалари сони 1865 тага етиб, 2019 йилда ушбу суғурта тури бўйича  йиғилган суғурта мукофотлари миқдори 2,3 млрд. сўмни ташкил этган ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 136,0 фоизга ошиши таъминланган;
суғурталанувчилар тиббий маълумотлари асосида туристларни комплекс тиббий суғурталаш андеррайтинги фаолият самарадорлигини ошириш бўйича таклифи “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” АЖ суғурта компанияси томонидан суғурта хизматларини ташкил этишда фойдаланилган (“KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” АЖ суғурта компаниясининг 2020 йил 23 июлдаги 03-18/2000-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туристларни комплекс тиббий суғурталаш ва чет элга чиқаётган фуқароларни суғурталаш бўйича суғурта тариф ставкаси мезонлари аниқланган ва суғурта ташкилоти томонидан суғурта шартномаларини тузиш соддалаштирилган. Натижада, компания томонидан тузилган суғурта шартномалар сони 29240 тани  ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 182,0 фоизга ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish