Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Фазилат Шукуровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги тасвирий санъат ва дизайнга оид терминларнинг лингвокультурологик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fil435.
Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Мўминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор; Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги тасвирий санъат ва дизайн терминларининг лингвокультурологик хусусиятларини чоғиштирма  аспектда тадқиқ қилишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилнинг ички ресурсларига таянган ҳолда инглиз ва ўзбек тилларида тасвирий санъат ва дизайн терминларининг семантик ва деривацион структураси ҳамда ўзлашма қатламининг умумий ва фарқли жиҳатлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги тасвирий санъат ва дизайн терминларининг   лексик-семантик гуруҳлари таснифига асосланган ҳолда терминологик майдоннинг даврийлик, ҳаракатчанлик, яхлитлик, мослашувчанлик, узлуксизлик каби белгиларга эгалиги исботланган;
ранг концептининг оламнинг лисоний манзарасини яратишдаги ўрни тил вакилларининг ранг билан боғлиқ  миллий, этник, тариxий, идеологик қарашлари асосида далилланган; 
илк бор инглиз ва ўзбек тилларида тасвирий санъат ва дизайнга оид миллий-маданий кўрсаткичга эга бўлган термин-реалияларнинг лингвокультурологик хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Инглиз ва ўзбек тилларидаги тасвирий санъат ва дизайн терминларининг шаклланиши, деривацион ва  лингвокультурологик  хусусиятлари таҳлили бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
тилнинг ички ресурсларига таянган ҳолда инглиз ва ўзбек тилларида тасвирий санъат ва дизайн терминларининг семантик ва деривацион структураси ҳамда ўзлашма қатламига оид илмий хулосалардан республикадаги барча санъат йўналиши бакалавр босқичи талабалари учун яратилган «Хорижий тил» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги 531-сон буйруғига асосан берилган гувоҳнома). Натижада, санъат йўналиши бўйича инглиз ва ўзбек тилларида тасвирий санъат ва дизайн терминларининг семантик ва деривацион структурасига оид дидактик тамойиллар такомиллашган; 
инглиз ва ўзбек тилларидаги тасвирий санъат ва дизайн терминларининг лексик-семантик гуруҳлари таснифига асосланган ҳолда терминологик майдоннинг даврийлик, ҳаракатчанлик, яхлитлик, мослашувчанлик, узлуксизлик каби белгиларга эгалиги борасидаги хулосаларга оид материаллардан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида давлат илмий-техник дастури доирасида бажарилаётган ПЗ-2017-0930403 «Ёшларнинг маънавий иммунитетини мустаҳкамлашда ислом тасвирий санъатининг ўрни» мавзуидаги лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 февралдаги 89-03-593-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа иши терминологик майдонининг даврийлик, ҳаракатчанлик, яхлитлик, мослашувчанлик, узлуксизлик каби белгиларга эгалигига оид маълумотлар билан бойитилган;
ранг концептининг оламнинг лисоний манзарасини яратишдаги ўрни тил вакилларининг миллий, этник, тариxий, идеологик қарашларига доир хулосалардан «Инсон - муҳит - санъат - 2019» номли II-Тошкент  халқаро амалий санъат биенналесида фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 2020 йил 7 февралдаги 01-17/59-161-сон маълумотномаси). Натижада, «Шарқ афсоналари», «Аъло бахмал» миллий либослар намойишлари ҳамда «Санъатдаги глобализм ва миллий ўзига хослик» номли халқаро илмий-амалий конференция концепцияси тил вакилларининг миллий, этник, тариxий, идеологик қарашлари асосида бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларида тасвирий санъат ва дизайнга оид миллий-маданий кўрсаткичга эга бўлган термин-реалияларнинг  лингвокультурологик хусусиятларига доир хулосалардан ЎзА сайтида республикада олиб борилаётган илмий изланишлар бўйича ахборотларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 2020 йил 6 февралдаги 01-23/201-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Интернет журналистикасининг ахборот кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish