Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Васила Вахобовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёл жинсидаги қариндошлик ва яқинлик маънолари тизими мантиқий-лисоний категория сифатида», 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2019.4. PhD/Fil.1074.
Илмий раҳбар: Бердиалиев Абдували филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Расулова Махфуза Иномовна, филология фанлари доктори, профессор; Набиева Дилора Абдулҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: Мазкур тадқиқотда аёл жинсидаги қариндошлик ва яқинлик тизимини ўзига хос мантиқий-лисоний категория сифатида ўрганишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилларида аёл жинсига хос қариндошлик ва яқинлик мантиқий-лисоний категорияси хотин, қайнона, қайнисингил, овсин, кундош, қуда, эгачи (опа), келинойи каби  ифода воситалари микротизимига хос ментал, миллий, социал жиҳатдан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари аниқланган;
ўрганилаётган тилларда аёл жинсига хос қариндошлик  ва яқинлик категориялари маънолари ифода тизимининг никоҳ билан боғлиқ, никоҳ билан боғлиқ бўлмаган функционал, семантик, мавзуий микротизимлари ёритилган;
қариндошлик  ва яқинлик категориялари ифода воситаларининг тик чизиқли (вертикал), ён чизиқли (горизонтал) муносабатлари, бу тизим аъзоларининг супплетивизм, гиперонимия, гипонимия, эквонимия ҳодисаларига муносабати,  уларнинг ўзаро боғлиқлиги далилланган;
функционал, мавзуий, семантик микротизимларни ташкил этувчи лексема маъноларининг иерархик тузилишида аниқ ва ноаниқ семантик компонентлар мавжудлиги исботланган, хотин, қайнона, қайнисингил, қуда, эгачи (опа) лексемаларининг этимологик маънолари ёритилган.   
IV. Тaдқиқот нaтижaлaрининг жорий қилиниши. 
Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
биологик жинс, шунингдек, кимга қарашлилиги жиҳатларидан фарқ қилмайдиган тик ва ён чизиқ қариндошлик маъноларини билдирувчи атамалар ҳақида маълумотлардан Қўқон давлат педагогика институтида 2017-2018 йилларда бажарилган “Piloting ECVET to the National VET system of Russia and Uzbekistan” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30-октябрдаги  89-03-4203-сон маълумотномаси). Натижада ўрта-махсус таълим муассасалари учун тайёрланган ўқув-услубий қўлланма  қариндошлик атамаларининг парадигмасига оид маълумотлар билан мукаммаллаштирилган. 
аёл жинсига хос қариндошлик ва яқинлик категориялари ифода воситаларининг супплетивизм, гиперонимия, гипонимия ва эквонимия ҳодисаларига муносабатига оид фикрлардан ХИД-1-29- сонли  “Ўзбекистон олий ўқув юртларининг нофилологик факультетларида бакалавр йўналиши учун немис тили фанини ўқитишда янги педагогик технологияларни татбиқ этишга оид дарсликни яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30-октябрдаги  89-03-4204 сонли маълумотномаси).Натижада яратилган дарслик фактик материаллар билан бойитилган; 
тил тараққиёти ва унинг ижтимоий аҳамиятига оид диссертация хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган  ва эфирга узатилган «Миллат ва маънавият», «Бедорлик» эшиттиришлари сценарийсини яратишда  фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 30 октябрдаги 04-25-2261-сон маълумотномаси). Натижада айни эшиттиришларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва янги манбалар билан бойитилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish