Sayt test rejimida ishlamoqda

Авезов Муҳиддин Икромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полипоз риносинуситларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib618.
Илмий раҳбар: Джаббаров Карим Джаббарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Кривопалов Александр Александрович, тиббиёт фанлари доктори, (Россия Федерацияси); Шамсиев Джахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Астана тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полипоз риносинусит касаллигининг патогенетик механизмларини ўрганиш орқали ташхислашни такомиллаштириш ва даволаш самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полипоз риносинусит бўлган беморларнинг бурун шиллиқ қавати мукоцилиар транспорт, ҳид билиш ва нафас олиш функциясининг пасайиши вегетатив тонусини билани боғлиқлиги сабабли касаллик кечишини оғирлаштириши аниқланган; 
полип тўқимаси ва қон зардоби таркибидаги р53 оқсили, EGF, VEGF ва VEGFR-2 миқдорининг ўзгариши ва морфо-функционал ҳолати ўзаро боғлиқлиги сабабли полипоз риносинусит кечиши ва равожланишини белгиловчи омил эканлиги исботланган; 
даволаш жараёнида фотодинамик лазертерапияни қўллаш орқали бурун ва ёндош бўшлиқлари шиллиқ қавати регенерациясининг яхшиланиши эндоскопик текширувлар асосида исботланган;
вегетотроп даволаш усулларини қўллаш қон зардобидаги цитокинлар миқдорининг меъёрлашуви касалликда қайталанишлар муддатларининг узайиши орқали полипоз риносинуситнинг комплекс даволаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полипоз риносинуситларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
«Полипоз риносинуситларни ташхислаш ва даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30 май 2018 йил 8н-р/154-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома полипоз риносинусити бўлган беморларни ташхислаш самарадорлигини замонавий усулларни қўллаш ҳисобига ошириш имконини берган.
«Полипоз риносинуситларни ташхислаш ва даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8 октябр 2020 йил 8н-р/325-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома полипоз риносинуситларни ташхислаш, даволаш ва қайталанишини олдини олиш, қайталаниш муддатларини узайтириш ва башоратлаш орқали беморларнинг ҳаётий сифат кўрсаткичларини яхшилашга имкон берган;
полипоз риносинуситларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, 1-сон Тошкент шаҳар клиник шифохонаси ЛОР-бўлимлари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқн сақлаш вазирлигининг 2020 йил 21 октябрдаги 8н-з/125-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши вазомотор полипоз риносинусити бўлган беморлар ташхислаш ва комплекс даволаш усулларини такомилаштириш, касалликни қайталаниш сонини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish