Қодиралиева Фотимахон Акбаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Crotalaria alata ва Crotalaria sp. полисахаридлари. Галактоманнанларнинг тузилиши, хусусиятлари ва улардан амалий фойдаланиш истиқболлари», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4. PhD/К261.
Илмий раҳбар: Рахманбердиева Рано Каримовна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Гусакова Светлана Дмитриевна, кимё фанлари доктори, профессор; Шомуротов Шавкат Абдуганиевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Crotalaria alata ва Crotalaria sp. ўсимлигининг турли органларидаги углеводлар комплексини тадқиқ қилиш, галактоманнанларнинг кимёвий тузилиши структуравий хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг ўзига хос биологик фаоллигини, шунингдек халқ хўжалигида қўллаш йўлларини излашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Crotalaria alata ва Crotalaria sp. ўсимлигининг барча органлари (илдизлари, поялари, барглари, гуллари, уруғлари)нинг углеводлар таркиби аниқланган, ўсимлик уруғларида галактоманнанларнинг максимал даражада тўпланиш даври кўрсатилган. Тупроқ ва иқлим шароитининг полисахаридлар таркибига, физик-кимёвий параметрлари ва Gal/Man нисбатига таъсири кўрсатилган. Галактоманнанлар Crotalaria турига кирувчи ўсимликларнинг хемотаксономик маркерлари эканлиги ва олинган маълумотлар Fabaceae оила вакиллари хемосистематикасини тўлдириши кўрсатиб берилган;
Crotalaria alata ва Crotalaria sp. галактоманнанлар макромолекуласининг тузилиши, хоссалари ва усткимолекуляр тузилиши ҳақида янги маълумотлар олинган;
C. alata (ГМС) ва Crotalaria sp. (ГМ-SP) галактоманнанларининг тузилиши кимёвий ва спектрал усуллар билан исботланган;
ГМС ва ГМ-SP галактоманнанларнинг асосий занжири β-1,4-боғи билан боғланган полиманнанлардан иборат бўлиб, уларда баъзи маннопираноза қолдиқлари ён занжирида α-1,6 боғи билан боғланган галактопираноза қолдиқларидан ташкил топган, яъни (1→6)-α-D-галактозил-(1→4)-β-D-маннандан иборат эканлиги исботланган. Галактоманнанлар бир биридан молекуляр оғирлиги, таркибидаги моносахаридлар нисбати ва ён занжирдаги α-D-галактоза қолдиғининг кетма-кетлиги билан фарқ қилиши, галактозанинг иккита қўшни маннопираноза қолдиғидаги кетма-кетлик эҳтимоли аниқланган; ГМС макромолекуласида битта алмашиган Galp (Man-Man) ва ГМ-SP – иккита алмашинган Galp(Manp-Manp)Galp маннобиоз блоклари устунлиги кўрсатилган;
C. alata галактоманнанининг кимёвий модификацияси амалга оширилган ва сулфатланган галактоманнан олиниб, унинг тузилиши тадқиқ қилинган. Электрон микроскоп маълумотлари C. alata галактоманнанининг глобуляр шаклда эканлигини кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Илмий тадқиқотлар натижаси асосида микробиологик муҳитни тайёрлаш усули ишлаб чиқилган "Микроскопик замбуруғларни етиштириш учун зич озуқа муҳит таркиби" (№IAP 05478, 2017 й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган. Натижада, микробиологик ва биотехнологик амалиётида фойдаланиладиган кенг ассортиментдаги микроскопик замбруғларни етиштиришнинг микробиологик муҳитини яратиш имконияти пайдо бўлган. Бу озуқа муҳити нархини пасайтириш ва хомашё базасини кенгайтириш имконини берган;
мазкур изланишлар бўйича олинган илмий натижалар юқори импакт факторга эга бўлган етакчи хорижий журналларда (Bioactive Carbohydrates and Dietary Fibre, 5, 2015, p.10-18; Carbohydrate Polymers 175, 2017, r. 387–394; Creature Companion 2019, September: 40, 42). чет эл муаллифлари томонидан галактоманнанларнинг хоссаларини ва тузилишини аниқлашда ишлатилган. Натижада, диссертациядаги илмий натижалардан фойдаланиш бошқа олимларга ўсимликлардан ажратиб олинган полисахаридларнинг хоссалари, кимёвий тузилишини ўрнатишда ва биологик фаоллиги тўғрисида маълумотлар олиш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказнинг C. alata сулфатланган галактоманнанининг антикоагулянт фаоллиги тўғрисида (рўйхат рақами 01-4/266. 29.09.2000 й.) хулосаси олинган. Натижада, олинган маълумотлар ўсимлик полисахаридлари асосида тўғридан-тўғри антикоагулянтлик фаолликка эга бўлган препаратлар яратиш имконини берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш