Негматов Жаҳонгир Носир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Композицион кимёвий флотореагент-кўпик ҳосил қилувчиларни олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни мис концентратларини ажратиб олиш учун флотация жараёнида қўллаш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2347.
Илмий раҳбарлар: Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор; Икрамова Муқаддас Эралиевна, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Баходир Бойпўлатович, техника фанлари доктори; Камолов Турсунбой Очилович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: композицион кимёвий флотореагент-кўпик ҳосил қилувчиларни олишнинг самарали, ресурсларни тежайдиган янги технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида органо-ноорганик ингредиентларнинг табиати, тури, таркиби ва нисбатларига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилаётган композицион кимёвий флотореагентлар-кўпиклантирувчи моддаларнинг физик-кимёвий хусусиятларининг аниқланган ўзгариш қонуниятлари ҳамда мис-молибден металл рудалари флотация жараёни технологик омиллари асосида ресурстежамкор самарали технологияни яратиш учун илмий асосланган ёндашув ишлаб чиқилган;
аниқланган қонуниятлар асосида мис-молибденли рудаларни флотация қилиш жараёнида қўллаш учун маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндиларидаги органо-ноорганик ингредиентлар асосида импорт ўрнини босувчи композицион кимёвий флотореагентлар-кўпиклантирувчи моддаларнинг самарали таркиблари аниқланган;
мис-молибденли рудаларни флотация қилиш жараёнида қўллаш учун мўлжалланган импорт ўрнини босувчи композицион кимёвий флотореагентлар-кўпиклантирувчи моддаларни олишнинг ресурстежамкор самарали технологияси ишлаб чиқилган;
мис-молибденли рудаларни флотация қилиш жараёнида ишлатиладиган композицион кимёвий флотореагентлар-кўпиклантирувчи моддаларнинг янги самарали таркиблари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Композицион кимёвий флотореагент-кўпик ҳосил қилувчиларни олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни мис концентратларини ажратиб олиш учун флотация жараёнида қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
майдаланган балансдан ташқари ва камсифат мадандан металл заррачаларни қуруқ ажратиб олиш қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IАР 20100015). Натижада, мис-молибденли рудалардан мис концентратини самарали ажратиб олиш имконини берган;
мис-молибденли металл рудаларидан флотация жараёнида мис концентратларини самарали ажратиб олиш имконини берувчи ресурстежамкор технологияси «Олмалиқ КМК» АЖда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2021 йил 30 сентябрдаги ХА-8054-сон маълумотномаси). Натижада, рудалардан мис-молибден металларини ажратиб олиш учун композицион кимёвий флотореагент-кўпик ҳосил қилувчиларни нисбатан самарали таркибларини олиш имконини берган;
юқори физик-кимёвий ва флотацион хоссаларга эга бўлган арзон ва импорт ўрнини босувчи композицион кимёвий кўпик ҳосил қилувчи флотореагентлар «Олмалиқ КМК» АЖда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2021 йил 30 сентябрдаги ХА-8054-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган композицион кимёвий кўпик ҳосил қилувчи-флотореагентлар «Олмалиқ КМК» АЖнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, импортни камайтириш ва валютани тежаш имконини берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш