Усманова Умида Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар ноалкогол ёғ хасталиги бўлган беморларда биоимпедансметрия  ва овқатланиш бузилиши кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда  терапияни оптималлаштириш», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1659.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпўлатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашева Гулчехра Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: жигар ноалкогол ёғ хасталиги билан касалланган беморларда биоимпедансометрия ва овқатланиш хулқи  бузилишларини ҳисобга олган ҳолда мажмуавий даволаш самарадорлигини бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор жигар ноалкогол ёғ хасталиги бор беморларда биоимпедансометрия усули ёрдамида тана тўқима таркибидаги ўзгаришлар  хамда нутритив ҳолат динамикаси аниқланган;
жигар ноалкогол ёғ хасталиги бўлган беморларда овқатланиш меъёри бузилишларининг психосоматик сабаблари ва турлари аниқланган;
углевод ва ёғ алмашинувидаги бузилиш даражаси ва овқатланиш меъёрий ўзгаришлари ўртасидаги ижобий коррелятив мутаносиблик аниқланган;
жигар ноалкогол ёғ хасталиги бўлган беморларда фиброз ва стеатознинг ривожланишини секинлаштиришда комбинирланган терапия (парҳез, миқдорланган жисмоний фаоллик ва психотерапия) самарадорлиги асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жигар ноалкогол ёғ хасталиги бўлган беморларда биоимпедансметрия ва овқатланиш бузилиши кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда терапияни муқобиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жигарнинг ноалкогол ёғ хасталигини эрта ташхислашда замонавий ёндошув бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Жигарнинг ноалкогол ёғ хасталигида семизликни эрта ташхислашда замонавий ёндошув»  услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 июндаги 8н-з/207-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларнинг хавф гуруҳини аниқлаш, шунингдек, Жигар ноалкогол ёғ хасталиги бор беморларни эрта профилактикаси имконини берган; 
жигарнинг ноалкогол ёғ хасталиги метаболик асоратларини эрта ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Жигарнинг ноалкогол ёғ хасталиги метаболик асоратларини эрта ташхислаш алгоритми» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 июндаги 8н-з/207-сон  маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ноалкогол ёғ хасталиги метаболик асоратларини эрта ташхислаш ва беморлар хаёт сифатини яхшилаш имконини берган; 
жигар ноалколгол ёғ хасталиги бўлган беморларда биоимпедансметрия ва овқатланиш бузилиши кўрсаткичларни баҳолаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш тизими, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, 7 – шаҳар клиник шифохонаси, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказий клиникаси, Жондор туман тиббиёт бирлашмаси амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 сентябрдаги 08-09/12983-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш даволаш сифатини оширишга, жигардаги модда алмашинуви яхшиланиши беморни тез фурсатда тана вазни индексини нормаллашуви ва шу билан беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш