Акилова Шахло Акмаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳаётга хавф солувчи брадиаритмияли беморларда юрак ремоделланишига электрокардиостимуляция режимларнинг таъсири», 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib593.
Илмий раҳбар: Алимов Данияр Анварович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Тулабаева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедова Барно Фархадовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳаёт учун хавфли брадиаритмиялар бўлган беморларда ва миокард диссинхронияси жараёнларида доимий юрак стимулятори электродини ўрнатишнинг усуллари ва турли режимлари таъсирини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳаёт учун хавфли брадиаритмиялар бўлган беморларда электродни юракка ўрнатиш майдони ва ЭКСнинг қўлланилган режимлари (DDDR ва VVI)га қараб миокарднинг ремоделлашуви жараёнлари қай даражада кечиши аниқланган;
илк маротаба тўлиқ АВТ ва СТД блокадаси бўлган беморларда электродларни икки хил усулда ўрнатилишининг ҳамда DDDR/VVI режимларидаги доимий ЭКСининг миокард систолик ва диастолик функциясига таъсири кўп омилли тахлиллар ёрдамида баҳоланган ва ЭКСнинг энг муқобил усули аниқланган;
илк маротаба ҳаёт учун хавфли брадиаритмиялар бўлган беморларда доимий ЭКС режимларни танлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган, бу эса даволаш стратегияси ва тактикасини такомиллаштиришга, беморларнинг ҳаёт сифати ва касаллик прогнозига салбий таъсир қилувчи асоратлар хавфини камайтириши асосланган;
илк маротаба доимий ЭКС импланти бўлган беморларда хирургик амалиётга мухтожлик туғилганда операция давомида электрохирургик ва бошқа электромагнит таъсир қилувчи асбоб-ускуналарни хавфсиз қўллаш бўйича тавсиялар ва тегишли алгоритм ишлаб чиқилган;
ҳаёт учун хавфли брадиаритмиялар бўлган беморларда ЭКС электродини ўрнатиш майдонининг муқобиллигини ва ЭКС режимининг узоқ муддатли самарадорлигини баҳолашда ҳаёт сифатини ўрганиш ишончли мезон эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳаёт учун хавфли брадиаритмиялари бўлган беморларда юрак ремоделланишига электрокардиостимуляция режимларнинг таъсирини такомиллаштиришни баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
ҳаёт учун хавфли брадиритмиялари бўлган беморларда миокарднинг доимий электр стимуляцияси бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ҳаёт учун хавфли брадиритмиялари бўлган беморларда миокарднинг доимий электр стимуляцияси режимларини танлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 8н-р/570-сон маълумотномаси). Ушбу қўлланма даволаш стратегияси ва тактикасини яхшилаш, беморлар ҳаётининг сифати ва прогнозига таъсир қилувчи асоратлар хавфини камайтириш ва шу билан юрак мушагининг ифодаланган кенгайишини олдини олиш имконини берган;
шошилинч жарроҳлик патологиясида имплантацияланган ЭКС беморларда терапевтик ва диагностик алгоритмни танлаш учун ишлатилган, тадкикот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро ва Жиззах вилоят филиалларининг шошилинч жарроҳлик бўлими амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги № 8н-р/570-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши илгари электрокардиостимулятор имплантация қилинган беморларга жарроҳлик аралашувларида мумкин бўлган асоратларни бартараф этиш, электрокоагуляция ёрдамида жарроҳлик операцияларида имплантацияланган ЭКС билан оғриган беморларда электр стимуллари ёки электр шокнинг асоссиз қўлланилишининг олдини олиш имконини берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш