Файзиева Дилафруз Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳолини иш билан бандлик даражасини оширишнинг демографик жиҳатлари», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt781.
Илмий раҳбар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01. 
Расмий оппонентлар: Хасанов Рустам Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алижонов Ўткиржон Махамадалиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори PhD.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади демографик жараёнлар таъсирида аҳолининг иш билан бандлик даражасини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларда боқувчисини йўқотган аёлларни ва меҳнатга лаёқатли ёшгача бўлган меҳнат  қилаётган ўсмирларни ижтимоий эҳтиёжманд  қатлам вакиллари таркибига киритилишининг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
иқтисодиёт тармоқлари, соҳалари ва ижтимоий-демографик хусусият-лари, бандлик жараёни давомийлигини оширишдан келиб чиққан ҳолда меҳнат жараёнларини оптималлаштириш мақсадида “меҳнатга лаёкатли ёш” чегарасига ёндашув ишлаб чиқилган; 
аҳолини иш билан бандлик даражасини ошириш меҳанизми ёшлар, аёллар ва мигрантларга таъдбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга имконият яратиш асосида такомиллаштирилди.
аҳолини иш билан бандлик даражасининг ошиб бориши шароитида демографик жараёнларнинг 2020-2025 йилларда прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аҳолини иш билан бандлик даражасини оширишнинг демографик жиҳатлари бўйича олинган хулосалар ва таклифлар асосида:
ҳудудларда боқувчисини йўқотган аёлларни ва меҳнатга лаёқатли ёшгача бўлган меҳнат  қилаётган ўсмирларни ижтимоий эҳтиёжманд  қатлам вакиллари таркибига киритилишининг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон “Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича тадқиқот ишлари ўтказилди, шунингдек, меҳнат ресурслари худудий ва сохавий балансини аҳолини ишга жойлаштириш жараёнини шакллантиришни тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 23 январдаги  01/00-02/04-676-сон маълумотномаси). Натижада  2019 йил мобайнида меҳнат бозорида меҳнат ресурсларининг рақобатбардошлиги сезиларли оширишга эришилган; 
иқтисодиёт тармоқлари, соҳалари ва ижтимоий-демографик хусусият-лари, бандлик жараёни давомийлигини оширишдан келиб чиққан ҳолда меҳнат жараёнларини оптималлаштириш мақсадида “меҳнатга лаёкатли ёш” чегарасига ишаб чиқлган ёндашувдаан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 23 январдаги 01/00-02/04-676-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф давлат органлари ҳамда жамоатчилик институтлари томонидан корхона ва муассаса ижтимоий муҳити, уларнинг  хўжалик фаолиятида ёлланма ишчилар манфаатларини таъминлашда мақсадли дастурлар асосида ечимлар ишлаб чиқиш имконини бериб, хусусан  2019 йил 9 ойда Бандликка кўмаклашиш  марказлари томонидан 430 минг кишини ишга жойлаштириш имконини берган;
аҳолини иш билан бандлик даражасини ошириш меҳанизми ёшлар, аёллар ва мигрантларга таъдбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга имконият яратиш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 23 январдаги 01/00-02/04-676-сон маълумотномаси). Натижада  2019 йил тўққиз ойида республикада аҳолини ишга банд қилиш даражасини оширишга эришилган; 
аҳолини иш билан бандлик даражасининг ошиб бориши шароитида демографик жараёнларнинг 2020-2025 йилларда прогноз қийматлари бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3506-сон “2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш Давлат дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқшда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 23 январдаги 01/00-02/04-676-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар 2020-2025 йилларда аҳолини иш билан таминлашнинг прогноз сценарийлари аниқлигини оширишга хизмат қилган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш