Каримов Илхом Арслановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Уранни ер остида танлаб эритмага ўтказишда қийин тузилишга эга маъдан қатламини оксидлашнинг мақбул технологиясини ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/T2365.
Илмий раҳбар: Шарафутдинов Улуғбек Зиятович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/04.06.2021.T.06.02
Расмий оппонентлар: Ўринов Шерали Рауфович, техника фанлари доктори, доцент; Музафаров Амрулло Мустафоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қийин тузилишга эга маъданлардан уранни ер остида танлаб эритмага ўтказишда маъданли қатламни оксидлашнинг мақбул технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўтказувчанлик даражаси ва рН қийматини ўзгариш қонуниятларини ўрганиш асосида танлаб эритиш жараёнини барқарор, бир хил оқимда боришига ва ЕОТЭЎ блогини қазиб олиш вақтини оптималлаштиришга олиб келувчи маъдансиз жинсларнинг қисмини кольматацияли сунъий сув тўсиқларни яратиш билан қийин таркибли уран конлари қатламларининг қазиб олиш технологияси ишлаб чиқилган;
технологик эритмаларнинг ҳаракат йўналиши ўзгаришларини, турғун зоналарни чиқариб ташлашни ва қийин тузилишли уран конларининг ер остида танлаб эритмага ўтказиш блокини қазиб олиш вақтининг қисқаришини таъминловчи қатламни гидравлик ёриш жараёнида технологик параметрлар аниқланган;
уч валентли темир (Fe+3) ионлари асосида уранни сульфат кислотали танлаб эритишда қўлланиладиган оксидловчиларнинг кинетикаси аникланган ва қийин тузилишли юқори карбонатли уран маъданларини қазиб олиш технологияси ишлаб чиқилган;
қийин тузилишли маъданлардан уранни ер остида танлаб эритмага ўтказишда маъдан қатламини оксидлаш ва асосий параметрларни ҳисоблашнинг мақбул технологиясининг экспериментал тадқиқотлар услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Юқори карбонатли маъданлардан уранни ер остида танлаб эритмага ўтказиш параметрларини жадаллаштириш ва технологияни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибидаги қийин тузилишли уран маъдан конларидан уранни ер остида танлаб эритмага ўтказишда маъдан қатламини оксидлаш технологияси Навоий кон-металлургия комбинати Жанубий кон бошқармасида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2021 йил 24 майдаги 02-06-04/5453-сон маълумотномаси). Натижада, юборувчи қудуқлар сонини 25%гача қисқартириш имконини берган;
қийин тузилишли уран маъдан конларидан уранни ер остидан танлаб эритмага ўтказишнинг гидродинамик режими Навоий кон-металлургия комбинати Жанубий кон бошқармасида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2021 йил 24 майдаги 02-06-04/5453-сон маълумотномаси). Натижада, сунъий сув тўсиғи ҳудудида фильтрланиш коэффициентини 4 мартага камайтириш имконини берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш