Набиева Наргиза Назиржоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Magnibracteolata секциясига мансуб айрим полиморф ғўза турларининг филогенетик муносабатлари», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/B524.
Илмий раҳбар: Аманов Бахтияр Хушбакович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Қаххоров Иззатулла Тиловович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Бобоев Сайфулла Ғафурович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Magnibracteolata секциясига мансуб айрим полиморф G.hirsutum L., G.barbadense L. турларининг туричи хилма-хилликларининг ўзаро ҳамда G.darwinii Watt тури билан филогенетик муносабатларини аниқлаш ва янги ирсий асосга эга шакллар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турлараро дурагайлаш натижасида G.darwinii Watt тури филогенетик жиҳатдан G.hirsutum L. турига мансуб ёввойи subsp.mexicanum var.nervosum (Юкатан) шаклидан узоқлиги, G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турининг рудерал ва субтропик шаклларга яқинлиги ва унинг маданийлашган турлар томон эволюциясининг такомиллашаётгани аниқланган ва филогенетик схемаси ишлаб чиқилган;
subsp.paniculatum кенжа тури дурагайлаш жараёнида она сифатида ишлатилганда реципрок комбинацияларда дурагай кўсак ва тўлиқ уруғ тугилиши юқори бўлиши асосида унинг филогенетик жиҳатдан маданий навларга яқинлиги аниқланган;
турлараро F2 дурагайларда кун узунлигига талабчанлик белгисининг полимер генларнинг нокумулятив таъсирида 15:1 нисбатда ирсийланиши ва ушбу белгининг намоён бўлиши ёввойи G.darwinii Watt тури ва ярим ёввойи subsp.ruderale f.parnat (новвотранг толали) шаклида рецессив, маданий Келажак навида эса  доминант генлар билан назорат қилиниши исботланган; 
G.hirsutum L. ва G.barbadense L. туричи хилма-хилликлари ҳамда G.darwinii Watt турларига тегишли бўлган белгиларнинг миқдорий кўрсаткичлари фарқларини, уруғ юзасидаги тукчалар сонининг улуши нафақат уруғ хажми, эпидерма ҳужайраларининг миқдори ва катталигига ҳамда ҳар бир толачани ўраб турган ҳужайралар сонига боғлиқ эканлиги аниқланган;
турлараро F2 ва F1В1 ўсимликларида битта кўсакдаги пахта вазни, тола узунлиги ва чиқими, 1000 дона чигит вазни бўйича ижобий трансгрессив рекомбинат шакллар ажратиб олинган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Magnibracteolata секциясига мансуб айрим полиморф ғўза турларининг филогенетик муносабатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
F1, F2 ва F1В1 дурагайлари №ФА-Ф5-Т024 «Gossypium L. туркумининг полиморф турларининг туричи ва турлараро биохилма-хилликларининг филогенетик қариндошлик даражаси» (2012-2016) мавзусидаги фундаментал лойиҳасида бошланғич манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 23 декабрдаги 4/1255-2940-сон маълумотномаси). Натижада, янги синтетик генотиплар мажмуаси билан бойитилган ғўза оила ва тизмаларини яратиш имконини берган; 
Magnibracteolata секциясига мансуб айрим полиморф ғўза турларини филогенетик муносабатларини белгиловчи схема асосида ҳамда турлараро дурагайлаш натижасида олинган трансгрессив шакллар Республикада етакчи бўлган «Ғўза генофонди» ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 23 декабрдаги 4/1255-2940-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дурагай намуналари ғўза генофондини бойитиш билан бир қаторда фундаментал ва амалий лойиҳаларда бошланғич бошланғич манба сифатида ишлатиш ҳамда  электрон базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш