Рўзимурадова Дурдона Хамиджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Динамик системаларнинг чегараланмаган лимит тўпламлари», 01.01.02 – Дифференциал тенгламалар ва математик физика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/FM558
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Математика институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.FM.86.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбарлар: Азамов Абдулла, физика-математика фанлари доктори, академик.
Расмий оппонентлар: Жамилов Уйғун Жамилович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим; Ахмедов Одилжон Сахибжонович, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади текислик ва фазодаги динамик системаларнинг чегараланмаган лимит тўпламлари хоссаларини тавсифлаш ҳамда лимит тўплами берилган хоссаларга эга бўлган икки ва уч ўлчовли динамик системалар қуришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
динамик системанинг лимит тўплами боғлиқли бўлмаса, у ҳолда унинг ҳар бир компонентаси чегараланмаган бўлиши исботланган;
текисликдаги аналитик системаларнинг лимит тўпламлари боғлиқлик компоненталари сони чекли ёки саноқли бўлиши исботланган;
текисликда лимит тўпламининг боғлиқлик компоненталари сони чексиз кўп бўлган аналитик динамик система мавжудлиги исботланган;
лимит тўплами ихтиёрий жуфт сондаги параллел тўғри чизиқдан иборат бўлган уч ўлчовли динамик система қуриш тескари масаласи ечилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Динамик системаларнинг чегараланмаган лимит тўпламлари бўйича олинган натижалар асосида:
динамик системанинг лимит тўплами боғлиқсиз бўлган ҳолда унинг ҳар бир компонентаси чегараланмаган бўлишидан №Г00003440 рақамли «Кечикувчи дифференциал тенгламаларнинг сифат ва миқдорий хоссаларининг динамик системаларга қўлланилиши» мавзусидаги хорижий лойиҳада кечикувчи дифференциал тенгламаларнинг сифат табиатини аниқлашда фойдаланилган (Бирлашган Араб Амирликлари университетининг 2021 йил 14 сентябрьдаги маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши кечикувчи дифференциал тенламаларнинг сифат хоссаларини топиш имконини берган;
текисликдаги аналитик системаларнинг лимит тўпламлари боғлиқлик компоненталари сони саноқли бўлишидан №ОТ-Ф4-02 рақамли «Математик физиканинг ҳолатлар тўплами чексиз бўлган моделлари термодинамикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳада физика ва биологиядаги эволюцион системалар характеристикаларининг катта вақт оралиқлари давомидаги асимптотикасини қуришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 22-июндаги №04-04/01-168-сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши физик, механик ва экологик системаларнинг табиатини узоқ муддатли прогноз қилиш имконини берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш