Рaҳимов Ашрaф Рaсул ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув оқимининг нобарқарор ҳаракатидаги грунтли каналларнинг деформациясини тадқиқотлаш”, 05.09.07- Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T2159
Илмий рахбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.T.111.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор. Эрназар Жумаевич Махмудов, техника фанлари фалсафа доктори, (PhD). Илҳом Aҳрорович Ибрагимов
Йетакчи ташкилот - “Ўзбекистон миллий университети”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади грунтли каналларнинг динамик мустаҳкам кўндаланг кесимларини ва оқизиқлар транспортини шамол тўлқинларининг таъсирини инобатга олган ҳолда гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўлиб ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
грунтли каналлардаги динамик мустаҳкам кўндаланг кесимнинг тенгламалари оқимнинг барқарор ва нобарқарор шароитлари инобатга олиниб такомиллаштирилган ва янги ҳисоб усуллари ишлаб чиқилган;
грунтли каналларда оқимнинг нисбий оқизиқлар сарфини аниқлашнинг ҳисобий боғланишларига сувнинг барқарор ва нобарқарор ҳаракатини ҳолатлари инобатга олиниб ҳосил қилинган ва гидравлик ҳисоб модели ишлаб чиқилган;
олинган тенгламалар ва экспериментал тадқиқотлар асосида грунтли каналларда сувнинг барқарор ва нобарқарор ҳаракати ҳолатларини инобатга оладиган мустаҳкам гидродинамик кесимларнинг гидравлик ҳисоб усуллари такомиллаштирилган ва гидравлик ҳисоб модели ишлаб чиқилган;
ҳосил қилинган боғланишлар ва экспериментал тадқиқотлар асосида грунтли каналларда сувнинг барқарор ва нобарқарор ҳаракатини шароитларида нисбий оқизиқлар сарфини аниқлашнинг гидравлик ҳисоб усуллари такомиллаштирилган ҳамда бунга асосан ҳисоб алгоритми ва ЭҲМ ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Канал оқимининг барқарор ва нобарқарор ҳаракатларида динамик мустаҳкам кўндаланг кесим шаклланиши ва оқизиқлар транспортини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
оқимнинг барқарор ва нобарқарор ҳолатларида динамик мустаҳкам кўндаланг кесимнинг ҳисоб усули “Сув хўжалиги вазирлиги” тасарруфидаги “Aму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси” Қарши магистрал ва “Миришкор” каналларида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 16-августдаги МБ 72216602-рақамли маълумотномаси). Натижада каналнинг сув ўтказиш қобилиятини бу ҳисоб усулининг қўлланиши асосида 5-10 % га ошириш имконияти яратилган.
оқимининг барқарор ва нобарқарор ҳаракатларида нисбий оқизиқлар сарфини ҳисоб усули “Сув хўжалиги вазирлиги” тасарруфидаги “Aму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси” Қарши магистрал ва “Миришкор” каналларида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 16-августдаги МБ 72216602-рақамли маълумотномаси). Натижада каналнинг сув ўтказиш қобилияти бу ҳисоб усулининг қўлланиши асосида 5-10 % га ошириш имконияти яратилган;
юқорида кўрсатилган ҳисоб усуллари “Сув хўжалиги вазирлиги” тасарруфидаги “Гидропроект” AЖ ва “УЗГИП” AЖ лойиҳалаш институтларида гидротехника иншоотларини лойиҳалашда фойдаланиш учун қабул қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021-йил 16-августдаги МБ 72216602-рақамли маълумотномаси). Лойиҳалаш ишлари натижасида каналларнинг деформасион жараёнларининг камайишига ва фойдаланиш самарадорлигини 5-10 % га ошириш имконияти яратилади.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш