Юлдашов Икромжон Абдулазизовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ мактаб ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини оширишда оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлигини ривожлантириш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1935.
Илмий раҳбар: Мардонов  Шукурулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Насибахон Жўраевна, педагогика фанлари номзоди, доцент; Эгамбердиева Нодира Мелибоевна,  педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ мактаб ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини ривожлантиришда оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги интеграциясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ретроспектив даврийликни таъминлаш воситасида қишлоқ мактаблари, оила ва маҳаллаларнинг ўқувчиларда ижтимоий фаолликни оширишга йўналтирилган ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштиришга хизмат қилувчи интеграциялашган марказлар фаолиятини ташкил этиш механизмлари такомиллаштирилган;
қишлоқ мактаблари, оила ва маҳаллаларнинг ҳамкорлигини бевосита таъминловчи механизмлар сифатида ҳамда интеграцион марказларда ўқувчиларда ижтимоий фаолликни шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилувчи мотивацион воситалар сифатида самарадорлик кўрсаткичлари ва баҳолаш индикаторлари такомиллаштирилган;
қишлоқ мактаблари, оила ва маҳаллаларнинг ўқувчиларда ижтимоий фаолликни ривожлантиришга йўналтирилган ҳамкорликдаги фаолиятини ўзаро муносабатларнинг горизонтал ва вертикал интеграцияси асосида ташкил этиш механизмлари такомиллаштирилган; 
қишлоқ мактаблари, оила ва маҳаллаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш жараёнларини мувофиқлаштириш асосида ўқувчиларда ижтимоий фаолликни ривожлантириш модели интеграцион тизимга хос хусусиятларга мувофиқ такомиллаштирилган;
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ мактаб ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини оширишда оила, маҳалла  ва мактаб ҳамкорлиги бўйича тадқиқот натижалари асосида:
ташаббусни қўллаб-қувватлаш, қизиқиш ва эҳтиёжларни инобатга олиш, индивидуал ёндашув, ҳамкорлик тамойилларига устуворлик бериш, ретроспектив даврийликни таъминлаш орқали қишлоқ мактаби, оила, маҳалла (ҚМОМ)нинг ўқувчиларида ижтимоий фаолликни ошириш бўйича марказлашган ҳамкорлигини интеграциялаш жараёнларини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Умумий ўрта таълим сифатини ошириш дастури” доирасида амалга оширилган 2019 йил 10 декабрда тасдиқланган 591-сон “Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил  3 августдаги 01/11-02/02-1118/1-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ мактаб ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институти ва мактаб ҳамкорлигини ривожлантириш мезонлари такомиллаштирилган;
фаол фуқаролик, ўзини ўзи ривожлантириш, миллий ва умуммаданий таянч компетенциялари прагматиклигини бевосита ҳисобга олиш асосида қишлок мактаблари оила махалла  Маркази фаолиятини ташкил этиш орқали қишлоқ мактаби ўқувчиларининг ижтимоий фаоллик даражасини ифодаловчи интеграцион индикаторлар тизими, маҳалла ва мактаб ҳамкорлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён моделини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ОТ-Ф-1-100. “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” (2015-2018 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 89-03-5148-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда қишлоқ мактаблари оила ва маҳалла  ҳамкорлигини таъминлашнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини такомиллаштирилган;
ижтимоий-педагогик муносабатларнинг горизонтал ва вертикал интеграцияси асосида ўқувчиларининг мақбул ижтимоий фаоллигини оширишга самарали таъсир кўрсатувчи қишлоқ мактаблари, оила, маҳалла фаолиятининг изчиллиги ҳамда узвийлигини таъминлашнинг  педагогик механизмини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ПЗ-20170930223. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” (2018-2020 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 89-03-5148-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда қишлоқ мактаблари, оила, маҳалла  фаолиятининг изчиллиги ҳамда узвийлигини таъминлашга хизмат қилган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш