Шайдуллаева Гулжаҳон Шопўлатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Окс ва Хараппа цивилизацияларининг маданий алоқалари», 07.00.06.-Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.Phd/Tar659
Илмий раҳбар: Бердимуродов Амриддин Эргашович, тарих фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSс.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Асқаров Аҳмадали Асқарович, тарих фанлари доктори, профессор, академик; Мавлонов Ўктам Махмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Санъатшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Окс ва Хараппа цивилизациялари маданий алоқаларини акс эттирувчи моддий маданият намуналари, “Авеста” ҳамда “Ригведа” ёзма манбалари асосида икки минтақа ўртасида кечган маданий алоқаларнинг ижтимоий характерини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Окс цивилизациясига хос сопол, металл ва тошдан ясалган моддий маданият ашёлари Хараппа маданиятининг Мергар, Мохенжо Даро, Чанху Даро, Калибанган каби кўплаб ёдгорликларида кенг тарқалганлиги қиёсий таққослаш орқали очиб берилган;
Ўрта Осиёдан Ҳинд водийсига фақат табиий бойликлар (Бадахшон ложувардлари, Кармана метали, Шеробод ош тузи) олиб борилмаганлиги, балки Окс цивилизациясининг нодир металл буюмлари, хунармандчилик маҳсулотлари савдо алоқаларининг асосини ташкил этганлиги исботланган;
Амударё ҳавзасида Шўртўқай ёдгорлигининг вужудга келиш сабаби Бадахшон ложуварди маконини эгаллаш билан боғлиқ экспансия сиёсати эмас, балки аҳолининг деҳқончиликка қулай бўлган ерларни ўзлаштириш бўлганлиги асосланган;
Балужистоннинг Мергар ёдгорлигидан Окс цивилизацисига хос моддий маданият ашёларнинг кўплаб учраши асосида қадимда бу шаҳар икки цивилизацияларни боғловчи марказ эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Окс ва Хараппа цивилизацияларининг маданий алоқалари бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Окс цивилизациясига хос моддий маданият ашёларининг Хараппа маданияти ёдгорликларида кенг тарқалганлиги, Окс ва Хараппа цивилизациясида аниқланган маданий алоқаларни акс эттирувчи моддий топилмалар асосида ҳудудлар орасидаги алоқалар тенг ўрнатилганлиги, ҳозирги кунда кенг тарқалган Қадимги Шарқнинг Ўрта Осиёга маданий таъсири бир томонлама бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар Сурхондарё вилоятида тарихий ва археология туризмини тарғиб қилиш фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 05 октябрдаги 02-16-4616-сон маълумотномаси). Натижада Сурхон воҳасидаги бронза даврига оид ёдгорликларда археологик туризм йўналишида экскурсияларнинг оширилишига эришилган;
Ўрта Осиёдан Ҳинд водийси ёдгорликларига нафақат хомашё кўринишидаги маҳсулотлар (Бадахшон ложуварди, Кармана метали, Шеробод ош тузи), балки, тайёр маҳсулот кўринишидаги (торевтика буюмлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари) товарлар олиб борилганлиги, Амударё ҳавзасида Хараппага хос Шўртўқай ёдгорлигининг вужудга келишининг асосий сабаби Бадахшон ложувардининг ўзлаштиришига бўлган экспансия эмас, балки, аҳолининг деҳқончиликка қулай бўлган ерларни эгаллаш сиёсати эканлигига оид маълумотлар Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатувида намойиш этилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 4 январдаги 02-10-03-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларда Марказий Осиё бронза даври маданий алоқлари, ижтимоий-иқтисодий жараёнлари ҳақида кенг тушунча ҳосил қилинган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш