Мамаджанова Нозимахон Азимходжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп тиллилик муҳитида умумтаълим мактаби ўқувчиларининг интерферентив компетенциясини шакллантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped150.
Илмий раҳбар: Мухитдинова Хадича Собировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01. 
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўп тиллилик муҳитида умумтаълим мактаби ўқувчиларининг интерферентив компетенциясини шакллантириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи хорижий тил кўникмаларининг иккинчи хорижий тилга ижобий таъсири тилнинг генетик омили-қардошлик ва ноқардошлик хусусиятларини белгиловчи  педагогик имкониятлари кучли, кучсиз, имплицит, эксплицит, ички, ташқи интерференция ҳодисаси турлари, инновацион ва ижодий фаолият компонентларини лингвистик компетенцияларга оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган; 
ўқувчиларнинг тил тажрибалари асосида дифференциациялашган гуруҳларда интерферентив компетенцияни шакллантиришнинг фаолиятли, рефлексиф ва педагогик имкониятлари ижодий фаоллик,  креативлик ўз ўзини бахолаш, индивидуал ривожлантириш ҳамда информацион, операцион, мотивацион, коммуникатив машқлар ва лойиҳа иши каби дидактик компонентларга устуворлик бериш асосида  шахсга йўналтирилган таълим технологиялари орқали такомиллаштирилган; 
интерферентив компетенцияни шакллантириш механизми индивидуал, дифференциал таълим технологияларининг ижодий, эмоционал-рағбатловчи, вариатив воситаларини коллоборатив ва материалларни моделлаштириш, вариантлаш, уларнинг компонентлари ҳамда компетенцияларга дахлдор ички турларини аниқлаш орқали ўқув машғулотларининг ташкилий, таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи жиҳатларига интеграциялаш орқали такомиллаштирилган; 
кўп тиллилик муҳитида ўқувчиларнинг асосий нутқий меъёрларни тушуниш кўникмалари ўқиш ва тинглаб тушунишга  оид машқ турларини ўзлаштиришга оид интерферентив компетенциясининг шаклланганлик даражаси прагматик, лексик-семантик, коммуникатив, психофизиологик, талабаларнинг форматив ва диагностик баҳолаш мезонлари ҳамда самарали машқлар тизимини интегратив ёндашув орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида интерферентив компетенцияни шакллантириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
биринчи хорижий тил кўникмаларининг иккинчи хорижий тилга ижобий таъсири тилнинг генетик омили-қардошлик ва ноқардошлик хусусиятларини белгиловчи  педагогик имкониятлари кучли, кучсиз, имплицит, эксплицит, ички, ташқи интерференция ҳодисаси турлари, инновацион ва ижодий фаолият компонентларини лингвистик компетенцияларга оптималлаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклфилар “Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар изоҳли луғатини тузиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 сентябрдаги 89-03-3343-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи ўқитувчиларнинг методик савияларини кўтаришга ёрдам берган;
ўқувчиларнинг тил тажрибалари асосида дифференциациялашган гуруҳларда интерферентив компетенцияни шакллантиришнинг фаолиятли, рефлексиф ва педагогик имкониятлари ижодий фаоллик,  креативлик ўз ўзини бахолаш, индивидуал ривожлантириш ҳамда информацион, операцион, мотивацион, коммуникатив машқлар ва лойиҳа иши каби дидактик компонентларга устуворлик бериш асосида  шахсга йўналтирилган таълим технологиялари орқали такомиллаштиришга оид таклифлар А-1-197 рақамли “Инглиз тили ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 сентябрдаги 89-03-3343-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларга қўйиладиган баҳоларнинг холислиги ва шаффофлигини таъминлаш имконияти оширилган;
интерферентив компетенцияни шакллантириш механизми индивидуал, дифференциал таълим технологияларининг ижодий, эмоционал-рағбатловчи, вариатив воситаларини коллоборатив ва материалларни моделлаштириш, вариантлаш, уларнинг компонентлари ҳамда компетенцияларга дахлдор ички турларини аниқлаш орқали ўқув машғулотларининг ташкилий, таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи жиҳатларига интеграциялаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали “Маданий, маърифий ва бадиий эшиттиришлар” дастури орқали эфирга узатиб борилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали 2018 йил 4 апрелдаги 04-25-618-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг фонетик, грамматик ва лексик кўникмаларини шакллантириш имконини яратган. 
кўп тиллилик муҳитида ўқувчиларнинг асосий нутқий меъёрларни тушуниш кўникмалари ўқиш ва тинглаб тушунишга  оид машқ турларини ўзлаштиришга оид интерферентив компетенциясининг шаклланганлик даражаси прагматик, лексик-семантик, коммуникатив, психофизиологик, талабаларнинг форматив ва диагностик баҳолаш мезонлари ҳамда самарали машқлар тизимини интегратив ёндашув орқали такомиллаштиришга оид таклифлар А-1-197 рақамли “Инглиз тили ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 сентябрдаги 89-03-3343-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг инглиз тилидаги фонетик компетенцияларини шакллантириш имкониятини янада оширган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш