Бобоёров Шуҳратжон Сувонқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малака ошириш тизимида ўқитувчиларнинг ўзини ўзи ривожлантириш компетентлигини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1604
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК  фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика  фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  малака ошириш тизимида ўқитувчиларнинг ўзини ўзи ривожлантириш компетентлигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:   
малака ошириш тизимида ўқитувчиларнинг ўзини ўзи ривожлантиришнинг мотивацион, ташкилий-фаолиятли ҳамда муаммоли топшириқларни еча олиш, ўзаро ёрдам, ўзини ўзи баҳолаш, танқидий ёндашув, мустақил қарор қабул қилиш каби педагогик имкониятлари  ўқитувчиларнинг касбий-фаолиятини илғор тажрибаларга мос равишда лойиҳалаштириш кўникмаларининг рефлексив тайёрлик даражасини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқитувчиларнинг ўзини ўзи ривожлантириш компетентлиги когнитив характердаги мақсадга интилиш, фаоллик, асосли мотивацияга эгалик, ўз фаолиятини режалаштириш, мустақиллик, қарор қабул қилишда тезкорлик ва улар учун масъуллик, ўз ҳаракатларига баҳо беришда танқидий ёндашув, мажбурият хисси каби дидактик жараёнларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида ўқув вазиятлари турларини тизимлаштириш ва классификациялаш орқали такомиллаштирилган;
ўзини ўзи ривожлантириш таълим модели таълим олувчиларнинг мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолиятли, натижавий-рефлексив, ташкилий-методик компетенцияларини шахсга йўналтирилган таълимга устуворлик бериш орқали касбий компетенция ва замонавий таълим тамойилларининг концептуал педагогик шарт-шароитлари ҳамда умумпедагогик талаблар билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
ўқитувчиларнинг ўзини ўзи ривожлантириш жараёнида уларнинг касбий малакаларини даражасини аниқлашнинг диагностик матрицаси шахсий компетеницяларини ривожлантиришга педагогик таъсир кўрсатувчи воситалар ҳамда ижодий фаолият жараёнини оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш тизимида ўқитувчиларнинг ўзини ўзи ривожлантириш компетентлигини такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
малака ошириш тизимида ўқитувчиларнинг ўзини ўзи ривожлантиришнинг мотивацион, ташкилий-фаолиятли ҳамда муаммоли топшириқларни еча олиш, ўзаро ёрдам, ўзини ўзи баҳолаш, танқидий ёндашув, мустақил қарор қабул қилиш каби педагогик имкониятлари  ўқитувчиларнинг касбий-фаолиятини илғор тажрибаларга мос равишда лойиҳалаштириш кўникмаларининг рефлексив тайёрлик даражасини аниқлаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар А-1-23 рақамли “Ўқитувчилар учун математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 89-03-4891-сон маълумотномаси). Натижада, малака ошириш тизимида ўқитувчиларнинг ўзини ўзи ривожлантириш компетентлигини такомиллаштириш жараёни самарадорлигининг ошишига эришилган;
ўқитувчиларнинг ўзини ўзи ривожлантириш компетентлиги когнитив характердаги мақсадга интилиш, фаоллик, асосли мотивацияга эгалик, ўз фаолиятини режалаштириш, мустақиллик, қарор қабул қилишда тезкорлик ва улар учун масъуллик, ўз ҳаракатларига баҳо беришда танқидий ёндашув, мажбурият хисси каби дидактик жараёнларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида ўқув вазиятлари турларини тизимлаштириш ва классификациялаш орқали такомиллаштиришга оид таклфилар “Педагогнинг касбий компетентлиги ва маҳорати” ўқув қўлланмаси (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2020 йил 6 сентябрдаги 522-сон буйруғи билан берилган 359-130-рақамли гувоҳнома) мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 89-03-4891-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг касбий компетентлиги ўзини ўзи ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
ўзини ўзи ривожлантириш таълим модели таълим олувчиларнинг мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолиятли, натижавий-рефлексив, ташкилий-методик компетенцияларини шахсга йўналтирилган таълимга устуворлик бериш орқали касбий компетенция ва замонавий таълим тамойилларининг концептуал педагогик шарт-шароитлари ҳамда умумпедагогик талаблар билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклфилар ИТД-5-42 рақамли “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларида шахсга йўналтирилган электрон медиатаълим муҳитини шакллантиришнинг методик тизимини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 89-03-4891-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик фаолиятда ўқитувчиларнинг ўзини ўзи ривожлантириш компетентлигини такомиллаштириш даврида ўқитиш самарадорлигини, ўқувчиларнинг ўқув фанларига бўлган қизиқишларини ва ўқув фаоллигининг ошишига эришилган.
ўқитувчиларнинг ўзини ўзи ривожлантириш жараёнида уларнинг касбий малакаларини ривожлантириш даражасини аниқлашнинг диагностик матрицаси шахсий компетеницяларини ривожлантиришга педагогик таъсир кўрсатувчи воситалар ҳамда ижодий фаолият жараёнини оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар А-1-23 рақамли “Ўқитувчилар учун математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 89-03-4891-сон маълумотномаси). Натижада, ўзини ўзи ривожлантириш компетентлигини мотивацион, операционал ва рефлексив компонентларини такомиллаштириш имкони оширилган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш