Сафаров Алишер Каримджановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистонда янги истиқболли ўсимликлар интродукциясининг физиологик ва биокимёвий асослари», 03.00.07 - Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2017.1.DSc/В18.
Илмий маслаҳатчи: Ташмухамедов Бекжан Айбекович, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSс 02/30.12.2019.B.53.01.
Расмий оппонентлар: Кушанов Фахриддин Неъматуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич, биология фанлари доктори, профессор; Ўроқов Сирожиддин Худайбердиевич, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интродукция шароитида истиқболли доривор, озиқ-овқат ва ем-хашак ўсимликларининг ўсиш ва ривожланиш суръатлари, физиологик ва биокимёвий хусусиятларини аниқлаш, уларни етиштиришнинг экологик хавфсиз технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор амарант, африка тариғи, кроталярия, нуг, хашаки нўхат, қашқарбеда, ширин жўхори ва Колумб ўтининг турли тупроқ-иқлим шароитларида кўниктириш имикониятлари аниқланган;
ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши жадаллиги ҳамда ҳосилдорлиги генотипнинг турли хил ўстириш шароитларида намоён бўлиши билан боғлиқлиги исботланган;
ўсимликларнинг сув миқдори, транспирация жадаллиги, сув сақлаш хусусияти ва сув танқислигига кўра гуруҳлари асосланган;
ўсимликларнинг биологик маҳсулдорлиги ва сув режимининг ҳаракатчанлик даражаси орасида ўзаро ижобий боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
интродуцентларнинг юқори ҳосилли турларига (амарант, Колумб ўти, топинамбур, соя, қанд жўхори, кроталярия) сув режимининг мўътадил ва лабил типи хослиги аниқланган;
минерал ўғитлар меъёрларига боғлиқ равишда фотосинтезнинг соф маҳсулдорлиги ва турлар ҳосилдорлигини ошиши аниқланган;
ўсимликларнинг яшил массаси ва уруғларининг биокимёвий таркиби очиб берилган ва уларнинг муҳим фарқлари генотип ҳамда етиштириш шароитлари билан боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Республикамизда янги истиқболли ўсимликлар интродукциясининг физиологик ва биокимёвий асосларини таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори сифатли маҳсулот олишни таъминлайдиган 10 тур ўсимликларни етиштиришнинг адаптив технологиялари Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли, Чимбой ва Кегейли туманларидаги фермер хўжаликларида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 21 сентябрдаги 02/011-2025-сон маълумотномаси). Натижада, интродуцент ўсимликларнинг яшил масса ва уруғ ҳосилдорлигини ошириш имконини берган;
ўсимликлар Хоразм вилоятининг Хива туманида ва Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани фермер хўжаликлари ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги “AGROBIOHOLDING” ОАЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 23 октябрдаги 02/027-3442-сон маълумотномаси). Натижада, чорвачиликни тўйимли ем-хашак, фармацевтика ва озиқ-овқат саноати учун сифатли хомашё етиштириш имконини берган;
республика тупроқ-иқлим шароитига кўра юқори сифатли маҳсулотлар етиштиришга имкон яратадиган турларни жойлаштириш йўллари №П3-2017092435 "Хоразм вилояти шароитида доривор ўсимликларни ўстириш ва улар асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқиш" мавзусидаги амалий лойиҳасида вилоят тупроқ-иқлим шароитида интродуцентларни етиштиришда фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2021 йил 9 сентябрдаги 264/1-21-сон маълумотномаси). Натижада, қашқарбеда, амарант, нуг ва кроталярия ўсимликларини доришуносликда, тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда ва чорвачиликда фойдаланиш имконини берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш