Боборажабов Баҳодир Насриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Битумларни модификация қилиш ва улар асосида йўлларни қоплаш учун композициялар таркиби ва олиш технологиясини яратиш», 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Т1266.
Илмий раҳбар: Ибадуллаев Ахмаджон, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмат Пўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «O`ZLITINEFTGAZ» AJ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида модификацияланган битум олиш таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хоашёлар ва нефть-газни қайта ишлаш саноати чиқиндилари асосида тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитида ишлатилувчи битум олиш учун модификаторлар яратилган;
эскирган резина-модификаторлар яратилган техника буюмлари ва шиналар асосида ўзгарувчан об-ҳаво шароитида ишлатилувчи битум  олиш учун кўп функцияли ингредиент яратилган;
битумларни яратилган модификатор ва ингредиентлар билан модификация қилиш таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган; 
яратилган модификатор ва ингредиентларнинг битумни иссиқга, совуқга, ишқаланишга, чўзилишга, коррозияга сиқилишга чидамлилигига ва реологик, технологик физик-механик, динамик хоссаларига таъсири  аниқланган;
яратилган ингредиентлар асосида тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитида ишлатилувчи битум таркиби, олиш ва ишлатилиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хомашёлар асосида жахон талабларига жавоб берувчи модификацияланган битум олиш таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
яратилган модификаторлар асосида йўл битумларини модификация қилиш таркиби Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2021 йил 12 майдаги 02-02/17-сон маълумотномаси). Натижада, йўл битумларини юмшаш ҳароратини 48оС дан 120оС гача ошириш имконини берган;
яратилган модификаторлар асосида йўл битумларини модификация қилиш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2021 йил 12 майдаги 02-02/17-сон маълумотномаси). Натижада, йўл битумларини ишлаб чиқариш унимдорлигини 23% ошириш имконини беради;
модификация қилинган битум ва маҳаллий органоминерал хомашёлар асосида йўл қопламалари олиш таркиби Автомобил йўллари қўмитасининг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2021 йил 12 майдаги 02-02/17-сон маълумотномаси). Натижада, асфальто-битум йўл қопламалари технологик, физик-механик ва эксплуатацион хоссаларини 37%, ишлатилиш вақтини уч баробарга ошириш имконини берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш