Ширинов Музаффар Кучаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Табиатшунослик фанини ўқитиш узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш” (бошланғич таълим йўналиши мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (табиатшунослик) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped517.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Рахманкулова Наргиз Хаджиакбаровна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Файзиев Вохид Бахромович, биология фанлари доктори, доцент; Джумаев Маманазар Иргашевич, педагогика фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат универитети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич таълим йўналиши талабаларини касбий фаолиятга тайёрлашда табиатшунослик фанини ўқитиш узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълимнинг ёш ва педагогик-психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш механизми субъектив мақбуллаштириш, индивидуаллаштириш, изчилликка асосланган ҳолда табиатшунослик ва уни ўқитиш методикаси фанини ўқитишнинг горизонтал ва вертикал интеграцияни таъминлашнинг кўп босқичли алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини табиий фанларни ўқитишга тайёрлашнинг методик тизими мослашувчан ва ҳаётий кўникмаларга асосланган таълим шаклларини компетенциявий ёндашув талабларини бевосита ҳисобга олиш, имитацион усул ва машқларнинг адаптив вариантларини ишлаб чиқиш жараёнлари билан мақбул қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълим йўналишида табиатшуносликка доир фанларни ўқитишнинг технологик моделининг амалий компоненти талабаларда идентив ўқув мақсадларини аниқлаштириш, ўқув фаолияти натижаларини лойиҳалаш, жараённи амалга ошириш босқичларининг чизиқли ва ночизиқли йўналишларини қатъий белгилашга доир интерфаол машғулотлар мажмуини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич таълим йўналиши талабаларини касбий фаолиятига тайёрлашда табиий-илмий дунёқарашни ривожлантириш билан боғлиқ ижодий тавсифга эга ўқув лойиҳалари, кейс топшириқлари, виртуал экскурсия, GROW (мақсад, реаллик, имконият, йўл), 5E модел техникаларини қўллаш имкониятини берувчи ўқув-услубий таъминот такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиатшунослик фанини ўқитиш узвийлиги ва узлуксизлигини такомиллаштириш бўйича  олинган илмий натижалар асосида: 
бошланғич таълимнинг ёш ва педагогик-психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш механизмини субъектив мақбуллаштириш, индивидуаллаштириш, изчилликка асосланган ҳолда табиатшунослик ва уни ўқитиш методикаси фанини ўқитишнинг горизонтал ва вертикал интеграцияни таъминлашнинг кўп босқичли алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5111700 – Бошланғич таълим спорт-тарбиявий иш йўналиши учун “Табиатшунослик ва уни ўқитиш методикаси” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий  ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 274-сон бўйруғи, 274-001 рақамли гувоҳнома). Натижада, бошланғич таълим йўналишида табиатшунослик фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;  
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини табиий фанларни ўқитишга тайёрлашнинг методик тизими, бошланғич таълим йўналишида табиатшуносликка доир фанларни ўқитишнинг технологик моделининг амалий компонентини талабаларда идентив ўқув мақсадларини аниқлаштириш, ўқув фаолияти натижаларини лойиҳалаш, жараённи амалга ошириш босқичларининг чизиқли ва ночизиқли йўналишларини қатъий белгилашга доир интерфаол машғулотлар мажмуини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5111700 – Бошланғич таълим спорт-тарбиявий иш йўналиши учун “Умумий педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий  ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон бўйруғи, 434-245 рақамли гувоҳнома). Натижада, бошланғич таълимда табиатшунослик фанларини ўқитишнинг ахборий-методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бошланғич таълим йўналиши талабаларини касбий фаолиятига тайёрлашда табиий-илмий дунёқарашни ривожлантириш билан боғлиқ ижодий тавсифга эга ўқув лойиҳалари, кейс топшириқлари, виртуал экскурсия, GROW (мақсад, реаллик, имконият, йўл), 5E модел техникаларини қўллаш имкониятини берувчи ўқув-услубий таъминотни такомиллаштиришга доир амалий-таклиф ва тавсиялардан 5111700 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) мутахассислиги учун “Бошланғич таълим методологияси” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий  ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил  28 июндаги 434-сон бўйруғи, 434-242 рақамлиги гувоҳномаси). Натижада, бошланғич таълимда табиатшунослик фанларини ўқитишнинг ўқув-услубий таъминоитини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш