Турсунов Қаҳор Шоназаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узлуксиз физика таълимида назарий умумлаштиришларнинг дидактикаси ва методикаси”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Ped180.
Илмий маслаҳатчи: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик–иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қурбонов Мирзааҳмад, педагогика фанлари доктори, профессор; Қутлиев Учқун Отабоевич, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узлуксиз физика таълимида назарий умумлаштиришларга йўналтирилган таълимнинг илмий даражасини фан–техника ривожланишининг ҳозирги постноклассик босқичида амалга оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
узлуксиз физика таълимининг концентрик мазмуни ва тузилиши асосидаги физик назариялар таркибига кирувчи: ҳодисалар, жараёнлар, модда ва майдон, умумилмий тушунчалар, моделлар, қонунлар ҳамда Оламнинг физик манзараси ғояларини ўз ичига олувчи Фазо ва вақт, майдон ва материя, ҳаракатнинг нисбийлиги, жисмларнинг ўзаро таъсири, термодинамик ва статистик методлар, моделлаштириш, сақланиш қонунлари, симметриялик принципи фундаментал ўзаро таъсир қонунлари каби методологик ташкил этувчилар белгилаб берилган;
узлуксиз физика таълимида механика, молекуляр физика ва термодинамика асослари, электродинамика, квант физикаси элементлари каби фундаментал физик назариялар асосида умумлаштиришларни шакллантиришда Оламнинг физик манзарасига оид тасаввурларни ривожлантиришнинг дидактик шартлари аниқланган;
фундаментал физика назарияларнинг механика, молекуляр физика ва термодинамика асослари, электродинамика, квант физикаси элементлари каби таркибий кетма кетлигидан фойдаланиб, далиллар→моделлар→тушунчалар, қонунлар→амалда қўлланилиши→фаолият усуллари каби ўзаро боғланишли таркибий мазмунли дидактик модел ишлаб чиқилган; 
ахборотлашган жамият таълим муҳити негизида узлуксиз физика таълими мазмунининг узвийлигини таъминлашда умумлаштириш ва назарий умумлаштиришларнинг моделлар, тушунчалар, қонунлар ва тамойиллар каби даражалари асосида таркиблаштирилган дидактик имкониятлар аниқланган;
узлуксиз физика таълимининг мавзулари ва бўлимлари, танишиш (далиллар)→моделлаштириш (назарий умумлаштиришлар)→эгаллаш(амалда қўлланилиши)→уддалаш(фаолият усуллари) каби ўзаро боғланган мантиқий тизим асосида фундаментал физика назарияларни ўқитиш методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узлуксиз таълимда физикадан назарий умумлаштиришларни таъминлаш борасидаги ишлар ва илмий натижалар асосида:
ахборотлашган жамият таълим муҳити негизида узлуксиз физика таълими мазмунининг узвийлигини таъминлашда умумлаштириш ва назарий умумлаштиришларнинг даражалари (моделлар, тушунчалар, қонунлар ва тамойиллар) асосида таркиблаштирилган дидактик имкониятлар аниқланганлигига доир хулосалари “Молекуляр физика ва термодинамика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи, 522–030 рақамли гувоҳнома). Натижада  махсус курс ўқув дастурининг жорий қилиниши бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёргарлик даражаларини ошишига хизмат қилган;
узлуксиз физика таълимининг концентрик мазмуни ва тузилиши асосидаги физик назариялар таркибига кирувчи: ҳодисалар, жараёнлар, модда ва майдон, умумилмий тушунчалар, моделлар, қонунлар ҳамда Оламнинг физик манзараси ғояларини ўз ичига олувчи методологик ташкил этувчилар (Фазо ва вақт, майдон ва материя, ҳаракатнинг нисбийлиги, жисмларнинг ўзаро таъсири, термодинамик ва статистик методлар, моделлаштириш, сақланиш қонунлари, симметриялик принципи фундаментал ўзаро таъсир қонунлари) белгилаб берилган хулосалари “Физикадан лаборатория машғулотлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи, 603–308 рақамли гувоҳнома). Натижада «Физика ўқитиш методикаси» ўқув фанини илмийлик даражасини оширишга хизмат қилган;
узлуксиз физика таълимида фундаментал физик назариялар (механика, молекуляр физика ва термодинамика асослари, электродинамика, квант физикаси элеметлари) асосида умумлаштиришларни шакллантиришда ОФМ га оид тасаввурларни ривожлантиришнинг дидактик шартлари «Геодезик астрономия» дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 02 ноябрдаги 1023-сон буйруғи, 1023–152 рақамли гувоҳнома). Натижада ўқувчи–талабаларнинг билиш қобилиятини, креатив компетентлиликларини ва фикрлаш динамикасининг оширишга хизмат қилган;
узлуксиз физика таълимининг мавзулари ва бўлимлари, танишиш (далиллар)→моделлаштириш (назарий умумлаштиришлар)→эгаллаш(амалда қўлланилиши)→уддалаш(фаолият усуллари) каби ўзаро боғланган мантиқий тизим асосида фундаментал физика назарияларни ўқитиш методикасини такомиллаштирилишига доир хулосаларидан БАМВ–ФЗ–004 “Халькопирит ярим ўтказгичларининг асосий иссиқлик–физикавий, структуравий ва конструктив параметрларини оптималлаштиришнинг фундаментал қонуниятларини аниқлаш ва уларнинг математик моделларини яратиш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантириш қўмитасининг 2017 йил 15 мартдаги 1-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчи талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга, ақлий ва креатив  фаолиятини фаоллаштиришга, яхлит илмий дунёқарашнинг шаклланишига хизмат қилган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш