Қўлдошев Рустамбек Авезмуродовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бошланғич синф чапақай ўқувчиларини ёзувга ўргатишнинг методик асослари», 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1367.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Азимов Юнус Юсупович, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03. 
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Исроилова Рухшона Суннатовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф чапақай ўқувчиларини ёзувга ўргатишнинг методик механизмини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич синфларда ёзувга ўргатишда чапақайликни ўрганиш мазмунининг педагогик тренинг, пинбоард, прагматизм, эргономика усуллари (педагогик) ҳамда праксиология, перцептив (психологик) йўналишларини таснифлаш ва тажриба алоқадорлиги эмпирик баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синфларда ёзувга ўргатишда чапақайликни ўрганишга доир ҳиссий-иродавий, мазмунли-операцион, мотивацион босқичлари билим, шахсий-ижтимоий тажриба, мустақиллик, масъулиятлилик, ташаббускорлик каби компетенциявий ёндашув мезонлари аниқлик, изчиллик, натижавийлик, самарадорлик, қиёсийлик, мантиқийлик, долзарблилик тамойиллари асосида тизимлаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларини ёзувга ўргатишда чапақайликни ўрганиш мазмуни амалий ва натижавий таркиби лидерлик-коммуникабеллик, вербал-новербал, презентативлик-эксклюзивлик каби кўп векторли ёндашув босқичлари эмоционаллик, прогрессивлик, оптималлик, эффективлик сингари коллаборатив  ёндашув асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларини ёзувга ўргатишда чапақайликни ўрганишга йўналтирилган қарашлар, усуллар, таклиф ва тавсиялар асосида ўқувчиларнинг таянч компетенциясини шакллантириш ва уларнинг ёзувга бўлган қизиқишларини янада оширишга қаратилган дидактик, имитацион, сюжетли, коммуникатив, ролли технологияларни интеграциялаш асосида самарадор электрон таълим ресурси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф чапақай ўқувчиларини ёзувга ўргатишнинг методик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синфларда ёзувга ўргатишда чапақайликни ўрганиш мазмунининг педагогик тренинг, пинбоард, прагматизм, эргономика (педагогик) ҳамда  праксиология, перцептив (психологик) йўналишларини таснифлаш ва тажриба алоқадорлиги эмпирик баҳолашга оид таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим Давлат таълим стандартлари мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2021 йил 10 февралдаги 89-03-823-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф чапақай ўқувчиларини ёзувга ўргатиш бўйича методик таъминот такомиллаштирилган;
бошланғич синф чапақай ўқувчиларини ёзувга ўргатиш аниқлик, изчиллик, натижавийлик, самарадорлик, қиёсийлик, мантиқийлик тамойиллари асосида ривожлантиришга доир таклифларидан А1-ХТ-19701. “Ўқувчиларнинг ўқув-билув имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган вазиятларни лойиҳалаш механизмлари” амалий лойиҳаси мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2021 йил 10 февралдаги 89-03-823-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф чапақай ўқувчиларини ёзувга ўргатишнинг махсус ва шахсий-индивидуал хусусиятларини аниқлаштириш ҳамда узлуксизлик ва узвийлик тамойиллари асосида ёзувга ўргатишнинг интегратив модели миллий, интеллектуал имкониятларига доир таклифлар ҳамда квалитологик параметрлар ўқув-тарбия жараёнига татбиқ этилган;
ўқувчиларда ёзув малакасини ривожлантириш технологиясининг мақсадга йўналтирилган ва ташкилий-коррекцион компонентларини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар А-5-37 “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2021 йил 10 февралдаги 89-03-823-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф чапақай ўқувчиларини ёзувга ўргатишга йўналтирилган самарали ўқитишнинг метод ва технологияларига оид таклиф ва тавсиялар умумтаълим мактабларида “Алифбе”, “Ёзув” фанларини ўқитиш жараёнига жорий қилинган;
бошланғич синф чапақай ўқувчиларини ёзишга ўргатишнинг имкониятлари, таянч  компетенция элементлари (ижтимоий фаоллик, қадриятлилик, очиқлик, ўзига хослик, узвийлик) таркибини белгилашга оид таклифлардан бошланғич синф чапақай ўқувчиларини ёзувга ўргатишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Ф1-ХТ-1-31247. Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб, ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” (2016-2019 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2021 йил 10 февралдаги 89-03-823-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълимда ўқув дастурларини такомиллаштириш, таълим мазмуни ва ўқитиш технологияларини танлаш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш