Казакова Mарҳабо Кудратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Азизиддин Насафийнинг илмий-методологик қарашларидан дидактик жараёнда фойдаланиш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped896.
Илмий раҳбар: Шодиев ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02. 
Расмий оппонентлар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуруллаева Шаҳло Уктамовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Азизиддин Насафийнинг комил инсон ҳақидаги ғояларидан дидактик жараёнда самарали фойдаланиш имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Азизиддин Насафийнинг “Зубдатул ҳақойиқ”, “Комил инсон” асарларининг маърифат, иймон, инсоф каби хусусиятлари таълим-тарбия ҳамда шахс  тараққиёти йўналишининг фалсафий, психологик ва педагогик  аспектларини назарий-амалий жиҳатдан таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
маънавий-ахлоқий тарбияни ривожлантиришнинг рефлексив, когнитив, қадриятли босқичлари панд-насиҳат, ҳикматлар, ҳикоятлар, ривоятлар каби илмий қарашлар тизими мазмунидан фойдаланиш ҳамда юксак иродавий шахсни тарбиялашда интерактив, креатив каби маҳсулдор таълим билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
Азизиддин Насафий асарларининг маънавий-ахлоқий, ақлий, ҳуқуқий ва фуқаролик тарбиясидаги имкониятларидан таълим, тарбия ва шахс тараққиёти, шахс фаоллиги тушунчаларидан шахсга йўналтирилган таълим жараёнида фойдаланишнинг педагогик имкониятлари педагог-талаба, талаба-талаба, талаба-жамоа муносабатларини ижтимоийлашув нуқтаи назаридан оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган; 
комил инсон тарбиясига доир  инсон эркинлиги, мустақиллиги, қатъиятлилиги, илмга интилиш каби сифатларга доир назарий маълумотларни талабаларда пропедев курслар давомида шакллантириш жараёни дифференциал ва интегратив таълим технологиялари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Азизиддин Насафийнинг маънавий ахлоқий тарбияга оид қарашларидан таълим жараёнида самарали фойдаланиш бўйича илмий натижалари: 
Азизиддин Насафийнинг “Зубдатул ҳақойиқ”, “Комил инсон” асарларини педагогик моҳиятининг ўзига хос хусусиятлари (маърифат, иймон, инсоф) таълим, тарбия ҳамда шахс тараққиёти йўналиши бўйича таснифланиб,  дидактик жараёнда фойдаланишнинг назарий ва амалий аспектларини таъминлашга доир таклифлардан  ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 2 августдаги 183/1-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўтмиш алломалар, маънавий мерос объектларига нисбатан фахр туйғусини шакллантиришга хизмат қилган;
маънавий тарбияни ривожлантириш босқичлари  “Комил инсон” ва “Зубдатул ҳақойиқ” асарларининг илмий қарашлар тизими (панд-насиҳат, ҳикматлар, ҳикоятлар, ривоятлар) мазмунидан фойдаланиш ҳамда юксак иродавий шахсни тарбиялашда  продуктив (маҳсулдор) таълим билан қайта алоқасини интеграциялашга доир таклиф ва тавсиялардан ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 2 августдаги 183/1-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда Азизиддин Насафий меросини тизимли ёндошув асосида ўзлаштириш орқали таълим самарадорлигини оширишга эришилган;
педагогик жараёнда Азизиддин Насафийнинг маънавий меросидан фойдаланишдаги энг мураккаб бўлимлар ҳисобланган  комил инсон тарбиясига  доир  назарий маълумотларни талабалар онгига  сингдиришда инновацион таълим технологияларидан амалда фойдаланиш орқали ўқитиш  самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга доир амалий тавсиялар “Насафий алломаларининг педагогик қарашлари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, № 237-t-010). Натижада талаба  амалий  фаолиятида  маънавий-ахлоқий тарбия бериш имкониятини оширишга хизмат қилган. 

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш