Турсунов Шерзод Ахтамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Силжишга қаршилиги ҳисобга олинган замин ва тасмасимон пойдевор қурилмасининг ўзаро таъсирлашуви (Взаимодействие основания с конструкцией ленточного фундамента с учетом сопротивления грунта на сдвиг)», 01.02.03 – Грунтлар ва тоғ жинслари механикаси  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т378.
Илмий раҳбар: Хасанов Аскар Забиевич, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти профессори, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.FM/T.02.09
Расмий оппонентлар: Ишанходжаев Абдурахмон Асимович техника фанлари доктори, профессор; Усманходжаев Илхом Иномович техника фанлари номзоди, катта илмий ходим
Етакчи ташкилот номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади грунтнинг физик ва механик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унинг силжишга қаршилик коэффициентини экспериментал усул билан аниқлаш; балка билан грунт контакт ҳудудидаги реактив босимнинг тарқалиш қонуниятини ва грунт қатлами ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда балканинг эгилиши ҳамда унинг кесимларидаги зўриқишларни тадқиқ қилишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эгилувчи балка билан таъсирлашувчи грунтнинг силжишга қаршилик деформациясини аниқловчи янги ҳисоб модели ишлаб чиқилган;
таклиф этилган модель асосида пойдевор билан грунтнинг контакт ҳудудида таъсир кучларининг турига қараб ҳамда грунтда кучларнинг тарқалиш қонунларини инобатга олган ҳолда эгилиш, зўриқишлар ва реактив босим қонуниятлари аниқланган;
балка билан грунтнинг яхлит деформацияси қонуниятларини аниқлашга имкон берувчи махсус экспериментал лоток қурилмаси яратилган;
бикрлиги маълум балканинг турли табиатли (текис тақсимланган, симметрик ва носимметрик тўпланган кучлар) статик кучлар таъсирида эгилишини экспериментал аниқлаш усули ишлаб чиқилган; 
балкага таъсир этаётган кучларнинг турига (текис тақсимланган, тўпланган ва ҳоказо) боғлиқ ҳолда, реактив босимни трансформация қилиш (бир шаклдан бошқа шаклга ўтиш) имконини берувчи коэффициент   таклиф қилинган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Силжишга қаршилиги ҳисобга олинган замин ва тасмасимон пойдевор қурилмасининг ўзаро таъсирини ўрганиш, ҳамда ўтказилган экспериментал ва назарий тадқиқотлар бўйича олинган натижалар асосида:
тасмасимон пойдевор ва заминнинг силжишга қаршилиги инобатга олинган ҳисоб ишлари “Геофундаментпроект” лойиҳалаш институтида бино ва иншоотларнинг тасмасимон пойдевор ва заминларини лойиҳалаш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 16.03.2021 йилдаги №09-06/2816 – сонли маълумотномаси). Натижада пойдеворнинг фақат кучсиз бўлган қисмлари кучайтирилиб, арматуралар сарфи камайтирилиши ҳисобига пойдевор қурилиши учун сарф-ҳаражатлар 15% га камайтирилган; 
тасмасимон пойдевор асосидаги зичланган грунтнинг бикрлиги инобатга олинган ҳисобий модели “Меъморқурилишлойиҳа” МЧЖ лойиҳалаш институтида турар жой биноларининг пойдевор ва заминларини лойиҳалаш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 16.03.2021 йилдаги №09-06/2816 – сонли маълумотномаси). Натижада тасмасимон пойдевор остидаги зичланган грунтнинг қалинлигини камайтириш ҳисобидан ер ишларига кетган умумий сарф-ҳаражатлар17-20 % га камайган;
тасмасимон пойдевор ва заминнинг силжиш деформациясига бикрлиги инобатга олинган ҳисобий модели “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ да бино ва иншоотларнинг тасмасимон пойдевор ва заминларини лойиҳалаш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 16.03.2021 йилдаги №09-06/2816 – сонли маълумотномаси). Натижада пойдеворнинг боғланиш тугунларида тўпланган зўриқишлар таъсири бошқа ҳисоб усуллари натижаларига нисбатан камлиги аниқланган ва пойдеворга кетадиган арматура сарфи 15% тежалган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш