Хушвақтов Суюн Юсуп ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пластикат поливинилхлорид асосидаги амино- ва сульфогуруҳ тутган янги поликомплексонларнинг физик-кимёвий хоссалари», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/K235.
Илмий раҳбар: Бекчанов Давронбек Жумазарович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.09.2020.К.82.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Махмуд Муратович, кимё фанлари доктори, доцент; Тробов Хамза Турсунович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: поливинилхлорид асосида янги поликомплексон олиниш жараёнини ва физик-кимёвий хоссаларининг жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гранулаланган пластикат поливинилхлорид асосида олинган сульфокатионитни ПЭПА билан модификациялаб поликомплексон олиш жараёнинининг кинетик параметрлари аниқланган ва мақбул шароитлари топилган;
олинган полиамфолитнинг физик кимёвий хоссаларини текшириш орқали юқори сорбцион хоссага, юқори термик ва механик барқарорликга эга эканлиги аниқланган;
олинган полиамфолитнинг сорбцион ва физик-кимёвий хоссаларини текшириш орқали унинг хоссалари саноат миқёсида қўлланиладиган APFC-45(4-VP+CF-5) полиамфолитига деярли тенг эканлиги исботланган;
полиамфолитга Cu (II), Ni (II), Co (II) ва Cr (III) ионлари ютилишининг кинетик ва изотерма константалари ҳамда термодинамик параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Поливинилхлорид пластикати асосидаги янги полиамфолит физик-кимёвий хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
поливинилхлорид асосида олинган олтингугурт ва азот тутган полиамфолит синтези учун ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ts 02072392-002:2020) Натижада, полиамфолит ёрдамида гидрометаллургия саноатида технологик эритмаларни концентрлаш ва улардан рангли металларни ажратиб олиш имконини берган;
синтез қилинган полиамфолит «Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖда амалиётга жорий қилинган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖнинг 2020 йил 23 ноябрдаги 1682/GK-11-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувлар таркибидаги оралиқ металлар мис(II), темир(III), никель(II) ва хром(III) ионларининг миқдорини 10% дан 17% гача камайтириш имконини берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш