Абдикамалова Азиза Бахтияровнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Алюмосиликатлар ва металлар полиоксокатионлари асосида интеркалирланган системалар синтези ва коллоид-кимёвий хоссалари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/К112.
Илмий маслаҳатчи: Эшметов Иззат Дусимбатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Улуг Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Юнусув Мирахмат Пўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Сидиков Абдужалил, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: металларнинг полиоксокатионлари ва алюмосиликатлар асосида интеркалирланган системаларни синтез қилиш ва уларнинг коллоид-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алюмосиликатлар ва Fe полиоксокатионлари, шунингдек аралаш Fe/Cu катионлари асосида интеркалирланган системаларни олиш усуллари ишлаб чиқилган;
интеркалирланган системаларнинг текстур ва физик-кимёвий ҳусусиятларига полиоксокатионлар таркиби, тузилиши, ва дастлабки алюмосиликатлар табиатининг таъсири ҳамда алюмосиликатларнинг катион-алмашинув сиғими интеркалирлаш жараёнининг унумдорлигига бевосита боғлиқлиги аниқланган;
бойитилган табиий алюмосиликатларни Fе полиоксокатионлари билан интеркалирлаш жараёнида алюмосиликатларнинг анион алмашиниш сиғимини ошириш имконияти аниқланган бўлиб, PO43– ионлари бўйича адсорбцион сиғим куйидагича 10-Fe/Cu-КР-1>10-Fe-КР-1>10-Fe/Cu-НИБ-1>10-Fe-НИБ-1>В4-Fe/Cu>В4-Fe>Fe-БK камайиши адсорбентларнинг солиштирма юзасини ва умумий микроғоваклар миқдори камайиши ҳисобига эканлиги исботланган;
интеркалирланган алюмосиликатларни термик ишлов бериш (400-500°C) натижасида бентонитлар қатламлараро масофасининг 15,1-15,4 дан 13,5-14,0 Å гача қисқариши сув ва бензол буғларига нисбатан уларнинг адсорбцион фаоллиги пасайишига олиб келиши аниқланган;
сувли муҳитда водород пероксид иштирокидаги органик бирикмаларнинг оксидланиш реакцияларида Fe-, Fe/Cu-интеркалирланган системаларнинг каталитик таъсир механизмлари ва кинетик қонуниятлари аниқланган;
интеркалирланган алюмосиликатларнинг фаоллиги ва барқарорлиги билан уларнинг таркиби, пилларлаш ва синтез қилиш шароитлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган;
гетероген фото-Фентон тизимида азобўёқларни, фенол ва унинг гомологлари ҳамда нефт маҳсулотларининг каталитик оксидлаш жараёни учун Fe ва Fe/Cu-пиллар гилларининг самарадорлиги ҳамда бу системада УБ нурларини ва оксидловчини қуллаш жараён давомийлигини 10 мартагача қисқаришига олиб келиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Алюмосиликатлар ва металлар полиоксокатионлари ёрдамида модификациялаб юқори ғовакли материаллар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
интеркалирланган алюмосиликатлар ёрдамида оқава сувларни металл ионлари, нефт маҳсулотлари ва ёғ-мой моддалардан тозалаш усуллари «Каракалпак суу таминот» МЧЖнинг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 16 июндаги 02/18-1394-сон маълумотномаси). Натижада, алюмосиликатлар асосидаги адсорбентлар ердамида канализация тармоқларидаги сувларни металл ионлари ва ёғ-мой моддалардан 90% унум билан тозалаш имконини берган;
интеркалирланган алюмосиликатлар ёрдамида оқава сувларни буёқ моддалардан тозалашнинг 2 босқичли технологияси «BOSTON MEGA TEXTIL» МЧЖнинг «2022-2023 йилларда aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 16 июндаги 02/18-1394-сон маълумотномаси). Натижада, адсорбентлар ва катализаторларни такроран ишлатиш асосида мазкур соҳадаги оқава сувларни 95% дан ортиқ даражада буёқ моддалардан тозалаш имконини беради;
юқори ғовакли адсорбентларда катионли ва анионли буёқлар адсорбцияси механизми ва кинетик тавсифлари №ПЗ-2017091327 «Юқори самарали маҳаллий адсорбентлар ёрдамида саноат (ёғ-мой ва бошқалар) оқава сувларини тозалашнинг инновацион технологиясини ишлаб чиқиш» амалий лойиҳасида адсорбатлар адсорбциясини қиёсий таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 17 июндаги 1779-сон маълумотномаси). Натижада, физик-кимёвий таҳлиллар ёрдамида адсорбентларда адсорбцион ва каталитик жараёнларнинг ўзгариш қонуниятларини аниқлаш усулларини такомиллаштириш имконини берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш