1. Молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши. 2021 йил 1-ярим йиллиги якунлари бўйича бюджет смета харажатлари 1140,7 млн. сўм миқдорида тасдиқланиб, тўлиқ молиялаштирилди ва маблағлар мақсадли ўзлаштирилди. ОАК бўйича иш ҳақи тасдиқланган смета харажатлари асосида молиялаштирилиб, иш ҳақи ва нафақалар бўйича тўловлар тўлиқ амалга оширилди.
2. Ҳажмий кўрсаткичларнинг бажарилиши. Ҳисобот даврида илмий даражалар ва илмий унвонларда тасдиқлаш, илмий кенгашлар тузиш, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли чора-тадбирлар натижасида 700 нафар талабгор фалсафа доктори (PhD) илмий даражасида ҳамда 693 нафар талабгор илмий унвонларда  тасдиқланди.
3. Инвестиция дастурининг бажарилиши. Инвестиция дастури йўқ.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, кўрсатмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва топшириқларининг ижроси таъминланди, жумладан:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш  аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланиб (№15, 05.02.2021 й.), чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Фармонда белгиланган бандлар ижросини муддатида ва сифатли ташкил этиш юзасидан ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланиб, қуйидагилар амалга оширилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 3-бандининг “д” кичик банди иккинчи хатбошиси ижроси, жумладан илмий унвон ва илмий даражаларни бериш ваколатини 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг нуфузли олий таълим муассасаларининг илмий кенгашларига босқичма-босқич ўтказиш бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий даражали кадрлар тайёрлаш ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида муҳокамадан ўтказилди (https://regulation.gov.uz/uz/d/27706, ID-27706). Қарор лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали тегишли вазирлик ва идораларлар билан келишилган ҳолда  Вазирлар Маҳкамасига киритилди (24.03.2021 й., №01-20/1680).
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси таъминланди. ОАК бўйича буйруқ имзоланиб (№39, 08.04.2021 й.), чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Қарорида белгиланган вазифалар ижросини ташкил қилиш мақсадида ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Қарорининг 13-иловаси билан тасдиқланган “Сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўича «Йўл харитаси»”нинг 27-банди ижроси юзасидан ОАК Раёсатининг 2021 йил 30 апрелаги 296/2-сон қарори билан Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузурида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тузилди (PhD.41/30.04.2021.T.131.01) ҳамда илмий кенгашга 05.09.06 – «Гидротехника ва мелиорация қурилиши», 05.09.07 – «Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси», 06.01.02 – «Мелиорация ва суғорма деҳқончилик» ихтисосликлари бўйича диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилди.
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5063-сон “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланиб (№40, 12.04.2021 й.), чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»”нинг 5-банди ижроси, водород энергетикаси технологиялари соҳасида докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилиш учун хорижлик олимларни жалб қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланиши кўзда тутилган “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом”га тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали низомнинг янги таҳрири 21-банди бешинчи хатбошиси “Диссертациянинг титул варағи ва диссертация автореферати муқовасининг орқа томонида Ҳукумат қарорларида кўзда тутилган ҳолларда ёки хорижий ва миллий мутахассислар ҳисобидан 2 нафар илмий раҳбар (маслаҳатчи) истисно тарзида кўрсатилиши мумкин” мазмундаги таҳрир киритилди. ОАК Раёсатининг 2021 йил 30 июндаги қарори билан “Водород энергетикаси технологиялари” ихтисослиги Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадарлар ихтисосликлари рўйхатига киритилди.
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланиб (№54, 20.05.2021 й.), чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ҳамда белгиланган вазифаларнинг ижроси ташкил қилинди. Хорижий филология фанлари йўналишида илмий-тадқиқотларни янада чуқурлаштириш ва илмий натижаларини оммалаштириш мақсадларида Наманган давлат университети ҳузурида хорижий филолгия йўналишида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузилди.
ОАК Раёсатининг қарори (№302/5, 30.04.2021 й.) билан “Водород энергетикаси технологиялари” ихтисослиги тасдиқланди. ОАК Раёсатининг қарори (№302/5, 30.06..2021 й.) билан “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” ихтисослиги паспорти тасдиқланди.
ОАК Раёсатининг қарори (№291/5, 30.01..2021 й.) билан “Маънавият тарихи ва назарияси”,  “Маънавий тарбия” ва “Маънавий жараёнлар ва технологиялар” ихтисосликлари тасдиқланди. ОАК Раёсатининг қарори (30.06.2021 й., №302/3) билан Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ҳузурида мазкур ихтисосликлар бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузилди. Мазкур илмий кенгашга “Маънавият тарихи ва назарияси”,  “Маънавий тарбия” ва “Маънавий жараёнлар ва технологиялар” ихтисосликлари бўйича диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилди.
д) Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 16 июнь куни “Олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик” мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси таъминланди. ОАК бўйича буйруқ имзоланди (№69, 24.06.2021 й.) ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Белгиланган вазифалар ижроси бзасидан. Жумладан қуйидаги таклифлар келишилган ҳолда тегишли ҳужжат таркибида тақдим этилди:
1) Талабгорларни фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларида мустақил тасдиқлаш ваколати олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар ҳузуридаги амалдаги илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга қуйидаги муддатларда босқичма-босқич бериш:
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 1-иловага мувофиқ ўз йўналиши бўйича нуфузли олий таълим муассасалари ҳузурида тузилган илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга;
2022 йил 1 январдан бошлаб амалдаги физика-математика, техника, география, тарих, юридик, психология, педагогика, фалсафа, филология, хорижий филология ва санъатшунослик фанлари йўналишларидаги илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга;
2023 йил 1 январдан бошлаб амалдаги кимё, биология, геология-минералогия, ветеринария, архитектура, исломшунослик, сиёсий ва социология фанлари йўналишларидаги илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга;
2024 йил 1 январдан бошлаб талабгорларни бевосита илмий даражаларда тасдиқлаш ваколатини 100% олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар тасарруфига бериш.
2) Талабгорларни доцент, катта илмий ходим ва профессор илмий унвонларида мустақил тасдиқлаш ваколати олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар кенгашларига қуйидаги муддатларда босқичма-босқич бериш:
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган республиканинг рейтинг бўйича энг яхши 30 та олий таълим муассасаси кенгашларига, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тавсия этган илмий ташкилотлар кенгашларига ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Мудофаа вазирлиги ҳайъати тавсия этган идоравий мансуб олий таълим муассасалари, шунингдек, Ҳукумат қарорларида назарда тутилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари кенгашларига;
2023 йил 1 январдан бошлаб барча олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар кенгашларига.
3) Олий аттестация комиссиясининг қуйидаги функциялари 2021 йил
1 сентябрдан бошлаб тегишлилигига кўра олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар кенгашлари ваколатига тўлалигича ўтказиш:
чет тили фани ва ихтисосликлар бўйича малакавий имтиҳонларни ҳамда қўшимча имтиҳонларни ташкил қилиш, жумладан имтиҳонларни қабул қилиш комиссиялари таркибини ва имтиҳонлар дастурларини тасдиқлаш;
“Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари” фанидан махсус имтиҳонни қабул қилиш, жумладан махсус имтиҳонни қабул қилиш комиссияси таркибини ва имтиҳон дастурини тасдиқлаш;
илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар қошидаги илмий семинарлар таркибини тасдиқлаш;
илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар асосида бир марталик илмий кенгашларни тузиш;
фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари диссертациялари илмий натижалари эълон қилинадиган миллий ва халқаро илмий нашрларда чоп этиладиган мақолаларни қабул қилиш (қилмаслик);
фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари бўйича тайёрланган диссертацияларни хорижий давлатларда ҳимоя қилинишига рухсат бериш.
4) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари ва шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий давлатларда мутахассисларни мақсадли тайёрлаш асосида, вазирлик ва идораларнинг йўлланмалари билан хорижий давлатлар томонидан ажратилган квота (грант)лар ҳисобидан хорижий давлатларда мутахассисларни мақсадли тайёрлаш асосида хорижий давлатларда илмий даражалар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (экспертизадан ўтказмасдан) тан олиш;
диссертация тайёрламасдан олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар кенгашлари қарори билан нашр қилинган якка муаллифликдаги монография тақдимномаси муҳокамаси асосида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тавсиясига кўра ўрнатилган тартибда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ОАК Раёсати қарори билан бериш;
диссертация тайёрламасдан муайян тарихий мавзу тадқиқоти натижалари бўйича камида тўртта илмий янгилиги тақдимоти “O‘zbekiston tarixi” телеканалида ўтказилган ва илмий янгиликлари бадиий, ҳужжатли фильмлар сценарийларида фойдаланилганлиги бўйича тақдимнома ва илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тавсияси асосида тадқиқот муаллифига ўрнатилган тартибда тарих ва санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ОАК Раёсати қарори билан бериш;
диссертация тайёрламасдан аниқ вазифаларни ҳал этиш бўйича илмий ишланмалар, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган илғор технологик ишланмалар муаллифига ўрнатилган тартибда тақдимномани Ёшлар академияси Кенгашидаги муҳокамаси ва мазкур кенгаш тавсияси асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ОАК Раёсати қарори билан бериш.
5) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларига талабгорлар томонидан «Scopus» ва «Web of science» халқаро илмий-техник базалар рўйхатидаги нуфузли ихтисослашган илмий нашрларда мақолалар чоп этиш талаби босқичма-босқич жорий қилиш;
изланувчиларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонларни сессия шаклида (февраль, май, ноябрь ва декабрь ойларида) қабул қилиш амалиётини бекор қилган ҳолда уларни ўқув йили давомида мунтазам ташкил қилиш йўлга қўйилади;
олий таълимдан кейинги таълим институтларига киришда чет тили фани бўйича имтиҳонни топширишни назарда тутган ҳолда мазкур имтиҳонни олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилгандан кейин топшириш амалиёти бекор қилиш;
фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари диссертациялари мавзуларини рўйхатга олиш ва уларни «Олий аттестация комиссияси Бюллетени»да эълон қилиш амалиёти бекор қилиш;
илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қарори билан диссертацияни етакчи ташкилотда қўшимча муҳокамадан ўтказиш тартиби бекор қилиш;
илмий даражалар берувчи илмий кенгашда талабгорларни илмий даражада тасдиқлашни “очиқ” овоз бериш йўли билан тасдиқлаш амалиётини йўлга қўйган ҳолда илмий кенгашда овоз бериш жараёнини ўтказувчи ҳисоб комиссиясини тузиш ва “ёпиқ” овоз бериш тартибини бекор қилиш;
ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси диссертацияси бўйича монография эълон қилиш амалиётини бекор қилиш.
5. “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида 2021 йилнинг
1 январидан бошлаб «Электрон ОАК» тизими амалиётга жорий қилинди. Бугунги кунга қадар жами 7878 та ҳужжат, жумладан 1493 та аттестация иши ҳамда 6385 та ҳужжат тегишли ахборот тизимлари асосида электрон тарзда ахборот тизимлари асосида қабул қилинди ва жўнатилди. Ахборот тизимлари асосида экспертиза ва бошқа аттестация жараёнлари амалга оширилмоқда.
Диссертация ва авторефе-ратларда кўчирмачиликнинг олдини олиш бўйича янги AntiPlagiarism.uz плагиатни аниқлаш тизимини ишлаб чиқиш ишлари давом эттирилмоқда. Мазкур плагиатни аниқлаш тизимининг техник топшириқлари ишлаб чиқилди; дастурий-техник таъминотни амалга оширилмоқда;  дастурий-техник таъминоти тест режимида дастлабки синовдан ўтказилмоқда; 2021 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб амалиётга жорий этилиши таъминланади. Маълумот учун: мазкур тизимнинг қидирув маълумотлар базаси 885 млн.дан ортиқ манбани ўз ичига олган; матнни бир вақтнинг ўзида бир қанча тилларга таржима қилган ҳолда плагиатни аниқлаш имконияти яратилади; Antiplagiarism.uz тизими “Диссертациялар жамоавий электрон экспертизаси ахборот тизими” билан интеграция қилинади.
Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилиб, юқори ташкилотлардан келиб тушган ҳужжатлар ижроси тўлиқ таъминланди ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг барча мурожаатларига ўз вақтида жавоб берилди.
Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича юқори ташкилотлардан 174 (129 та, 124,1%) та ҳужжат келиб тушиб, шу даврга белгиланган топшириқларнинг ижроси тўлиқ таъминланди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг 116 (127 та, 91,3%) та жумладан 5 (4 та, 125%) та оғзаки ҳамда 111 (123 та, 90,2%) та ёзма мурожаатлари ҳисобга олинди. Барча мурожаатларга ўз вақтида жавоб берилди.
6. Соҳа бўйича мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар. Мавжуд муаммолар:
1) ОАК фаолиятини такомиллаштириш ва айрим функцияларини жойларга бериш;
2) илмий унвонлар ва илмий даражаларда мустақил тасдиқлаш ҳуқуқини ОТМ/ИТМларга босқичма-босқич ошириб бориш; 3) аттестация талабларининг ягоналигини таъминлаш.
Уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар:
1) Давлат раҳбарининг 2021 йил 16 июнь куни “Олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлар ижросини таъминлаш;
2) диссертациялар сифати ва самарадорлигини ҳамда аттестация талабларининг ягоналигини таъминлаш юзасидан низом талабларига тўла риоя қилинишини ташкил қилиш.
2021 йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар.
1) Диссертациялар сифати ва самарадорлигини, аттестация талабларининг ягоналигини таъминлаш; 2) илмий унвон ва илмий даражаларни бериш ваколатининг республиканинг нуфузли олий таълим муассасаларининг илмий кенгашларига босқичма-босқич ўтказилишини ташкил қилиш.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш