Sayt test rejimida ishlamoqda

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари,
Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар
раҳбарияти ва талабгорлар
ДИҚҚАТИГА!

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирларни самарали амалга ошириш, илмий салоҳият ва унинг сифат таркибини мустаҳкамлаш ҳамда талабгорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ОТМ/ИТМ ҳамда илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раҳбариятига ўзаро ҳамкорликда (а) меҳнат қонунчилигига тўла мувофиқ ҳолда таътил шароитида ходимлар меҳнатини ташкил этган, (б) коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий қилинган карантин талаблари ва (в) низомларда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этган, шунингдек (г) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнига таъсир қилмаган ҳолда жорий йилнинг сентябригача бўлган даврда диссертациялар химоясини ва малакавий имтиҳонларни ўрнатилган тартибда, жумладан онлайн (масофавий) шаклда ташкил этиш тавсия этилади.
Олий аттестация комиссияси, эксперт кенгашлари ва ОАК Раёсати ушбу даврда ўз фаолиятини тўлақонли равишда амалга оширади.
Мазкур муддат ичида илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича аттестация ишлари ҳамда диссертациялар ҳимояси бўйича маълумотларни ОАК веб-сайтида эълон қилиш учун ҳужжатлар ахборот тизимлари орқали ҳафтанинг душанба-жума кунлари қабул қилиниши йўлга қўйилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish