2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ–2752-сонли қарори билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017–2018 йилларга мўлжалланган Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳамда мазкур дастурнинг тегишли бандари ижросини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг идоравий чора-тадбирлар режасига мувофиқ қуйидагилар амалга оширилиб, жумладан:

Давлат дастури”нинг 22-банди ижроси юзасидан, жумладан мансабдор шахслар ва бошқа ходимлар томонидан ўз мансаб ва хизмат вазифаларини бажариш сифатини ва самарадорлигини баҳолаш мезонлари бўйича ОАК идоравий ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясига келишиш учун тақдим этилди.

Давлат дастуринниг 48-бандида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг 2017 йил 29 декабрдаги 3-сонли мажлис қарори билан тасдиқланган “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида коррупциянинг ҳолатини, унинг жиҳатларини, кўламини, ўсиш суръатларини ҳамда тенденцияларини, шунингдек коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг самарадорлигини миллий, ҳудудий ва соҳалар кесимида ўрганишни назарда тутувчи ижтимоий, махсус, илмий, инновацион ва бошқа тадқиқотларни ўтказиш Режаси”нинг 18-банди ижроси бўйича қуйидагилар амалга оширилди.

Режа асосида жорий йилнинг январь-июнь ойларида жами 39 та илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолияти мақсадли ўрганилди.  Ўрганишнинг мақсади илмий кенгашларда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттес­тацияси жараёнларининг ОАК низомлари талабларига мувофиқ ташкил этилиши ва коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишни таъминлашдан иборат.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасини янада такомиллаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳар томонлама намоён этишига имкониятларни кенгайтириш, давлат аттестациясининг барча бўғинларида талабларнинг ягоналигини тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ таъминлаш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.  OAK Раёсатида жами 1102 та аттестация иши кўриб чиқилди. 154 нафар талабгор фан доктори илмий даражасида, 432 нафар талабгор фалсафа доктори илмий даражасида, 98 нафар талабгор профессор, 73 нафар талабгор катта илмий ходим ва 316 нафар талабгор доцент илмий унвонларида тасдиқланди ҳамда 3 та фан доктори, 19 та фан номзоди ва 18 та PhD дипломи нострификация қилинди. OAK Раёсатида 21 та аттестация ишларига рад жавоби берилди.

ОАК фаолиятининг очиқлигини таъминлаш тўғрисида.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг илмий жамоатчиликка етказиш юзасидан «Маърифат» (30.06.2018 й., №52) ва «Ёшлар овози» (26.06.2018 й., №74) газеталарида олий малакали илмий-педагог кадрлар аттестацияси ҳолати бўйича мақолалар эълон қилинди (А.Юсупов).

Самарқанд (06.06.2018 й.) ва Наманган (26.06.2018 й.) вилоятида олий малакали илмий-педагог кадрлар аттестацияси ҳолати бўйича радиоэфирда чиқиш қилинди (А.Юсупов).

Олий аттестация комиссиясида аккредитациядан ўтказилган ОАВ вакиллари иштирокида Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон Фармони ижроси бўйича пресс-конференция ташкил қилинди (28.06.2018 й.).

Олий аттестация комиссиясининг Faсebook ижтимоий тармоғи сиҳифасида (https://www.facebook.com/oakuzbekistan) қуйидаги таклифлар фуқароларнинг фикр ва мулоҳазарини ўрганиш мақсадида жойлаштирилди:

  • Хорижий мутахассисларнинг илмий раҳбар/маслаҳатчилик қилишини эътиборга олган ҳолда талабгорларга 2 нафар илмий раҳбар/маслаҳатчини бириктириш бўйича таклиф;
  • Фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари бўйича импакт-факторга эга журналларда қанча мақола чоп этиш ва талабни амалиётга жорий этиш муддати бўйича таклиф;
  • Фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари бўйича Хирш индексини қўллаш ҳамда илмий даражаларга тақдим этиш муддатларини тенг ярмига қисқартириш юзасидан таклиф;
  • “Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 25-бандига илмий унвонларга тақдим этиш муддатларини 50%га қисқартириш бўйича таклиф.
  • ОАК ижтимоий тармоқлари саҳифаларида 407 нафар обуначилар ҳисобга олинди.

    ОАК ахборот хизмати фаолияти тўғрисида.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декбрдаги 365-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ОАК аппарати тузилмасида матбуот котиби лавозими бўлмаган, ОАК аппарати тузилмасига матбуот котиби лавозимини киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқилиб, Молия вазирлигига киритилди.

Faсebook ва Telegram ижтимоий тармоғида ОАК саҳифаси очилди ва уларга даврий равишда янги маълумотлар жойлаштирилиб борилмоқда.

ОАК олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси билан боғлиқ бўлган долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва сайёр қабулларни ташкил этиш мақсадида қуйидаги вилоятлар олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида  учрашув ва сайёр қабуллар ташкил қилиниб, жумладан:

– Самарқанд вилоятида илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар ва илмий унвонларга талабгорлар билан 6 июнь куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида учрашув ва сайёр қабул ташкил қилинди;

– Тошкент шаҳарида илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар ва илмий унвонларга талабгорлар билан 22 июнь куни Ўзбек тили ва адабиёти ва фольклор институтида учрашув ва сайёр қабул ташкил қилинди;

– Наманган вилоятида илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар ва илмий унвонларга талабгорлар билан 26 июнь куни Наманган муҳандислик-технология институтида учрашув ва сайёр қабул ташкил қилинди.

ОАКда “Маърифат”, “Ёшлар овози”, “Ўзбекистон овози”, “Тил ва адабиёт таълими”, “Шарқ машъали”, “Фан спортга”, “Замонавий таълим”, “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”, “Халқаро молия ва ҳисоб” газета, журнал ва электрон журнал таҳририяти вакиллари аккредитациядан ўтказилди

Ахборотни электрон шаклда тарқатиш самарадорлиги тўғрисида.

ОАКнинг расмий веб-сайтида (http://oak.uz/) қуйидаги номатив-ҳуқуқий ҳужжатлар жойлаштирилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декбрдаги 365-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида низом”, “ОАК Котибияти тўғрисидаги низом”, “ОАК Ахборот-таҳлил бўлими тўғрисидаги низом”, “ОАК Мониторинг бўлими тўғрисидаги низом”, “ОАК Бухгалтерияси тўғрисидаги низом”лар;

“Аккредитациядан ўтказилаётган оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” ҳамда  “Аккредитациядан ўтказилаётган оммавий ахборот воситалари вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”;

ОАК Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори билан тасдиқланган “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом”, ОАК Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4-сон қарори билан тасдиқланган “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом”, ОАК Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/5-сон қарори билан тасдиқланган “Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом”, ОАК Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сон қарори билан тасдиқланган “Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”, ОАК Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сон қарори билан тасдиқланган “Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом”лар;

ОАК Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/8-сон қарори билан тасдиқланган “Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари”, ОАК Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/9-сон қарори билан тасдиқланган “Диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмалар”;

ОАК Раёсатининг 2017 йил 27 июндаги 240/11.3-сон қарори билан тасдиқланган “Диссертация ҳимояси ҳақидаги маълумотларни ОАК веб-сайти ва «ОАК Бюллетени»да эълон қилиш тартиби”, ОАК Раёсатининг 2018 йил 6 январдаги 248/2-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси коллегиал органлари очиқ мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши тартиби”;

ОАК Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/5-сон билан тасдиқланган “Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори;

ОАК Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сон билан тасдиқланган “Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори;

ОАК Раёсатининг 2017 йил 29 мартдаги 236/3-сон қарори билан тасдиқланган “Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказиш тартиби тўғрисида низом”нинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарори;

ОАК Раёсатининг 2018 йил 6 январдаги 248/2-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида жисмоний ва юридик шахсларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини кўриб чиқишнинг асосий қоидалари”;

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолияти бўйича маълумотларни олиш тартиби”;

ОАК Раёсатининг 2018 йил 6 январдаги 248/2-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати мажлисида ахборотлардан фойдаланувчиларнинг иштирок этиш тартиби”;

«Фан доктори (Doctor of Science, DSc) илмий даражасини бериш» давлат хизмати, «Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) илмий даражасини бериш» давлат хизмати, «Профессор илмий унвонини бериш» давлат хизмати, «Доцент илмий унвонини бериш» давлат хизмати,  «Катта илмий ходим илмий унвонини бериш» давлат хизмати, «Илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш» давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар ва регламентлар;

Шунингдек,ОАК расмий веб-сайти (http://feedback.oak.uz/)да олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясига оид маълумотларни олиш бўйича электрон талабномаларни юбориш онлайн хизмати ишга туширилди;

ОАК расмий веб-сайти (http://feedback.oak.uz/)да олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясига оид маълумотларни олиш бўйича электрон талабномалар ижросини онлайн назорат қилиш хизмати ишга туширилди;

“ОАК Бюллетени” журналининг 2018 йил 2-сон нашри ва “Олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими шароитида фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқланган мутахассислар тўғрисидаги маълумотлар” 2 жилдли китоби нашр қилиниши учун тайёрланди.

Жамоатчилик комуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида.

ОАК расмий веб сайти (http://oak.uz)да аҳоли билан қайта алоқанинг “тезкор алоқа” хизмати ишга туширилди;

ОАК фаолиятига оид маълумотларни ОАК Faсebook  ва Telegram ижтимоий тармоқларида очилган саҳифалари ёрдамида олиш имконияти яратилди;

ОАК расмий веб-сайти (http://oak.uz)нинг Android қурилмаларда фойдаланишга мўлжалланган мобил илова ишлаб чиқилди.  

Юклаб олиш: Antikorrupsiya_boyicha_davlat_dasturi.pdf

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш