Sayt test rejimida ishlamoqda

Хизмат кўрсатиш соҳаси аҳоли бандлигини таъминлашда энг катта захиралардан бири ҳисобланади. Мамлакатда унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 35 фоизни ташкил этади. Халқаро меҳнат ташкилоти таҳлилларига кўра, сервис индустриясининг 1 фоизга ўсиши камбағаллар сонини 1,5 фоизга қисқартиради.
Йиғилишда соҳа салоҳиятидан тўла фойдаланилмаётгани таъкидланди. Жойларда маиший ускуналарни таъмирлаш устахоналари, кимёвий тозалаш, компьютер дизайнерлиги, бухгалтерия, реклама, пуллик тиббий хизмат каби тадбиркорлик субъектлари камлиги кўрсатиб ўтилди.
Бу хизмат кўрсатиш соҳасида иш ўринлари яратиш бўйича жуда катта имкониятлар борлигидан далолат беради. Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур йўналишда камида 160 минг қўшимча иш ўрни яратиш мумкин.
Бош вазир ўринбосарига ҳокимлар билан бирга ҳар бир туман ва шаҳар кесимида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб, охирги пайтда юртимизда бу касалликка чалинганлар сони ошгани, энг ёмони, аҳоли ўртасида ҳам кўплаб рўй бераётганига эътибор қаратди.
Жумладан, Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада касалланган 551 нафар фуқародан 482 таси айнан аҳоли орасидан аниқланган. 57 ҳолатда вирусни юқтириш манбаи номаълум  қолмоқда. Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳам шундай хавотирли ҳолат кузатилмоқда.
– Буларнинг барчаси коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олаётганини кўрсатиб турибди, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бугун пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда, десак тўғри бўлади. Қанчалик қийин бўлмасин, бу босқичда карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз шарт. Акс ҳолда, барча саъй-ҳаракатларимиз йўққа чиқиши ҳеч гап эмас.

Манба: https://t.me/azizbek_abduvaliyev

Yangiliklarga obuna bo‘lish