Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева  иштирокида брифинг ўтказилди.

Савол: Масофадан ишлайдиган ташкилотларни тоифалари борми? Улар қайси мезонлар бўйича аникланади: масофадан ишлаш мумкин, ишчиларни таътилга чикариш керак ва х.з. Айниқса, хусусий секторда бу масала қандай ечилади? Бизнес раҳбари ўзи қарор қабул қиладими (тавсиялар асосида) ёки бу мажбурийми?

Жавоб: Коронавирусни олдини олиш бўйича республика комиссиясининг қарорига кўра 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасалар (мулкчилик шаклидан қатъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаради, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этади.

Ким масофадан туриб ишлаши, ким таътилга чиқиши иш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув асосида ҳал этилади.

Манба: https://t.me/koronavirusinfouz

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш