«Бош вазир томонидан 15 мартда ўтказилган йиғилишда барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида кўрсатма берилган.

Агар карантин тадбирларини ўтказиш тартиби бузилганда Маъмурий ва Жиноят кодексида жавобгарлик бор.

МЖтК. 54-модда. Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади», — Севара Ўринбоева.

Манба:https://t.me/koronavirusinfouz

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш