Бугун мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган янгиланиш ва ўзгаришлар илм-фан, таълим соҳасида ҳам юқори даражаларда бўй кўрсатмоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, “Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни биринчи даражали вазифамиз деб биламиз”.
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан ташкил этилган матбуот анжумани “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси соҳасидаги устувор вазифалар” мавзусига бағишланди.
Анжуман аввалида ОАК фаолиятидаги тизимли ишлар, натижалар ва устувор вазифалар хусусида ОАК раиси томонидан маълумот берилди. Сўнгра масъул мутахассислар томонидан фаолиятга замонавий ахборот коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш ва ривожлантириш, ҳужжатлар ижроси, мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлашга доир масалалар тўғрисида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, анжуман қатнашчиларига математика, кимё-биология ва геология каби фанлар йўналишида эришилган асосий натижалар ва келгусидаги муҳим вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Матбуот анжумани якунида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.
ОАК Ахборот хизмати