Уралов Рустам Абдураимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қуйи Сурхон флораси”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/В1020.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Акрам Жавлиевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.В.39.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Фарҳод Исомиддинович, биология фанлари доктори, профессор; Эсанов Ҳусниддин Қурбонович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қуйи Сурхон флорасининг тур таркибини тўр тизимли хариталаш асосида аниқлаш ва флоранинг кенг кўламли таҳлилларини амалга оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудуд флорасидаги 69 оила ва 349 туркумга мансуб 805 тур тўпланган гербарий намуналар асосида аниқланди ва конспекти тузилди;
Ўзбекистон флорасида учратилиши қайд этилмаган 3 та тур, Помир-Олойнинг Ҳисор тизмаси учун аввал келтирилмаган 6 та тур аниқланди ва роʻйхатга киритилди;
илк бор Қуйи Сурхон флорасининг адвентив фракцияси таркиби аниқланиб, флора 18 оила ва 54 туркумга оид 74 турдан иборат эканлиги исботланди;
Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган 22 тур ва минтақа учун эндемик боʻлган 7 турнинг янги ўсиш жойлари аниқланди ва уларнинг тарқалишининг ГАТ хариталари яратилди;
ҳудуднинг 5х5 км² ҳажмга эга тоʻр тизимли харитаси ишлаб чиқилди, унда индексланган ҳолда ўсимликлар кадастрини юритиш учун юксак ўсимликларга оид электрон шаклдаги кмл ва шп файллари яратилди;
Қуйи Сурхон текислик ва тоғли минтақаларни боғловчи уникал ҳудуд эканлиги, ўзига хос экологик муҳитнинг шаклланганлиги, эндем ва камёб турларга бойлиги ҳамда антропоген омил таъсири остида қолган минтақа эканлиги асослантирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Қуйи Сурхон флорасини ўрганиш натижасида муҳим илмий маълумотлар олинди. Минтақа флорасида тарқалган 60 оила, 303 туркум ва 588 турга мансуб 6500 дан ортиқ гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарийининг (ТАШ) ноёб илмий обекти фондига топширилди. Бу маълумот Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 15-мартдаги 4/1255-608-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган. Натижада, гербарий намуналари ушбу ноёб обектнинг Оʻрта Осиё боʻлими ва Гʻарбий Ҳисор ботаник-географик округи оʻсимликлар коллекциясини бойитишга хизмат қилди;
“Қуйи Сурхон флорасини ўрганиш бўйича дала тадқиқотлари давомида 48 оила, 194 туркум ва 323 турга мансуб 2225 та намуна бўйича фотоматериаллар ва маълумотлар тўпланди ва рақамлаштирилди (сканерланди). Ушбу материаллар Глобал биологик хилма-хиллик ахборот тизими (ГБИФ) порталига жойлаштирилди (Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар базасининг 2024-йил 18-сентябрдаги 014-сонли маълумотномаси). Бу эса ГБИФ порталидаги турларнинг учрайдиган жойлари (оccурренcе реcордс) сонини ошириш, шунингдек, Қизил китобга киритилган турларнинг ҳозирги ҳолати тўғрисидаги маълумотлар асосида халқаро ахборот-таҳлилий тизимини шакллантириш имконини берди;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Зйгопҳйллум бучариcум Б. Федцч. турининг ҳозирги ҳолати, шунингдек, ушбу турга ташқи муҳит омилларининг та'сири Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (ИУCН) 2019-йилги категориялари ва мезонларига мувофиқ баҳоланди (ИУCН 2024 маълумотномаси: Т63490А244024776). Натижада, бу тадқиқот ҳудудида тарқалган мазкур глобал миқёсда ноёб ва йўқолиб бораётган турнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва унинг популяцияларини ҳимоя қилишни таъминлаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish