Алиқулов Акмал Хушмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автоматлаштирилган кўп мезонли ташхислаш жараёнларининг ахборот моделлари ва тизими”, 05.01.10 – “Ахборот олиш тизимлари ва жараёнлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.4.PhD/Т5084.
Илмий раҳбар: [ Зайнидинов Ҳакимжон Насридинович ], техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01
Расмий оппонентлар: Саидов Абдусобиржон Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор; Хўжаев Отабек, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Автоматлаштирилган кўп мезонли ташхислашда ахборот алмашиш ва қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш ҳамда ахборот тизимини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп мезонли ташхислаш жараёнлари методологияси асосида гастроентерологик касалликларни автоматлаштирилган ташхислаш ахборот модели ишлаб чиқилган;
тиббий маълумотларни қайта ишлаш, ташхис натижалари бўйича мониторинг олиб бориш ва коллегиал ташхислашга асосланган жараёнларнинг BPMN модели ишлаб чиқилган;
бемор организмидан олинган кирувчи маълумотларга ишлов бериш асосида филтрлаш алгоритми ҳамда қайта ишланган тиббий маълумотларни автоматлаштирилган тизимдаги эталон маълумотлари билан солиштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
ташхислаш ахборот тизимининг маълумотларини мантиқий боғланишлари асосида маълумотлар базаси нормаллаштирилган ҳамда кўп мезонли ташхислаш дастурий модуллараро маълумотлар алмашиш архитектураси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган ташхислашга кўмаклашувчи кўп мезонли тиббий ахборот тизими жараёнларининг ахборот моделлари ва тизими илмий тадқиқоти асосида:
Гастроентерологик касаллик билан оғриган беморларга шифокорлар томонидан ташхислаш жараёнларига кўмаклашувчи дастурий восита “Самарқанд вилоят
1-сон шаҳар шифохонаси” га жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йил 16-декабрдаги 02-28/29548-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган алгоритмлар ва дастурий мажмуанинг татбиқ этилиши натижасида ташхислаш жараёнларини оптималлаштириш орқали самарадорлик кўрсаткичи(5.85%) оширилди, тизимнинг ташхислашдаги аниқлик кўрсаткичи 10-16%га ошганлиги сиботланди.
Ташхислаш жараёнларида бемор организмидан олинган ва қайта ишланган тиббий маълумотларни автоматлаштирилган тизим маълумотлари билан солиштириш алгоритми, автоматлаштирилган кўп мезонли ташхислаш ахборот тизимини ташкил этувчи модулларининг маълумотлар базасини тузилмаси ва мантиқий модели ҳамда кўп мезонли ташхислаш жараёнларини ташкил этиш, мониторингини юритиш ва беморлар ҳолатини баҳолашга ихтисослашган ва қарор қабул қилишга кўмаклашувчи маʼлумотларни йиғиш, ишлов бериш ва тақдим этиш комплекс ахборот тизими “Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси” га жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йил 16-декабрдаги 02-28/29548-сон маълумотномаси). Илмий ишланма ва дастурий воситаларни амалда тадбиқ этиш шифокорларнинг масофадан туриб ташхислаш имкониятини яратилиши натижасида беморлар ва шифокорларнинг йўл ва шу жараёнга оид бошқа харажатлар миқдорини 30-60% гача камайтириш, шифокорларнинг ташхислашга кетган вақтини 20-30% қисқартириш ҳамда самарадорлик кўрсаткичини 4-7% га ошириш имконини беради.