Пулатов Биктамиш Жоҳоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Махсус фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped697
Илмий раҳбар: Худайбердиев Зайниддин Явкачевич– Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Муродов Бахтиёр Баходирович юридик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: махсус фанларни ўқитишда экспериментал комплекс ёндашувлардан фойдаланган ҳолда профессионал кадрларни тайёрлашнинг илмий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳуқуқий соҳа учун хос бўлган махсус фанларни ўқитишда инновацион, амалиётга йўналтирилган методик ёндашувлар тизимлаштирилиб, уларнинг самарадорлиги илмий асосда таҳлил қилинди.
Профессионал кадрларни тайёрлашда илмий асосланган методик ёндашувлар орқали таълим самарадорлигини ошириш, танқидий фикрлаш ва ижтимоий масъулиятни шакллантиришга хизмат қилувчи педагогик имкониятлар кенгайтирилди.
“Жиноят ҳуқуқи” фанини замонавий таълим технологиялари (Э-леарнинг, Блендед Леарнинг, Эхпериентиал Леарнинг, Cоллаборативе Леарнинг) асосида ўқитиш модели ишлаб чиқилди ва амалиётда қўллаш механизмлари асослаб берилди.
Махсус фанларни ўқитишда ривожлантирувчи дастурий таъминотларнинг ҳуқуқий таълимга интеграциялашуви бўйича Экспериментал ёндашув асосида ўқувчилар билимлари, кўникмалари ва ижодий фаолиятини баҳолаш традицион имтиҳонлар, тестлар интерактив ва махсус фанларини ўрганиш жараёнида амалий муаммоларни ҳал қилишга устуворлик бериш орқали оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Касбий таълимда махсус фанларни ўқитишда экспрементал ёндашув асосида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
махсус фанларни ўқитиш жараёнини ташкил этишда тадқиқот ишлари юзасидан дастлабки тажриба-синов ишларини олиб боришда дастлаб натижаларни олиш ва мавжуд муаммоларни аниқлаш учун анкета-сўровлари ўтказилиб илмий хулосалар қилинган;
тажриба-синов ишлари жараёнида тадқиқотчи томонидан экспериментал комплекс ёндашувлар асосида ўрта бўгʻин кадрларни тайёрлашда махсус фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид яхлит педагогик жараён ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилган.
Тадқиқот жараёнида экспериментал комплекс ёндашувлар асосида ўрта бўгʻин кадрларни тайёрлаш методикасини такомиллаштиришда қуйидагилар алоҳида аҳамиятга эга эканлиги исботланди: юридик техникум ўқувчиларининг умумий ва касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг махсус фанларни ўқитишда уларнинг ахборот-методик таʻминотини ишлаб чиқиш ва педагогик имкониятларини яратишга қаратилган ташкилий-методик, таʻлимий-педагогик ҳамда тузилмавий-мазмунли хусусиятларини ўзлаштиришга устуворлик бериш зарурати исботланди.
Бўлажак мутахассисларни инновацион тажрибага эга бўлган амалиётлар базасидан тайёрлаш муҳити яратилди.
“Махсус фанларни амалиётга йўналтириб ўқитиш жараёни учун таʻлимий дастурий таʻминоти” яратилган ва таʻлим жараёнида тажриба-синовидан ўтказилди.
Тадқиқот иши давомида ўтказилган анкета сўровномалар асосида махсус фанларни ўқитиш жараёнидаги аниқланган муаммолар ҳамда касбий фаолиятидаги муаммоли вазиятларни бартараф этишда касбий компетенсиясини ривожлантириш зарурлиги аниқланди. Мазкур муаммоларни бартараф этишда хорижий тажрибаларга таянган ҳолда мустақил таълимга йўналтирилган 24 соатга мўлжалланган қисқа муддатли махсус курс ва унинг услубий таʻминоти ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган. “Экспериментал комплекс ёндашувлар асосида махсус фанларни ўқитишни ташкил этиш” номли услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига жорий этилган. Натижадан таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларда касбий компетенцияларини ривожлантириш имконини берган.