Раупов Жамшид Рашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электрон тижоратнинг геолокацион платформаси консепсиясини ишлаб чиқишни такомиллаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3372
Илмий раҳбар: Эшчанов Бахтиёр Рузимбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кенжабаев Аман Тург'унович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Мунис Қурбонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент шаҳридаги Инҳа Универститети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Электрон тижоратнинг геолокацион платформаси консепсиясини ишлаб чиқиш ва асослашдан иборат бўлиб, унга унинг фаолият юритиш моделлари, усуллари ва алгоритмларини танлаш, шунингдек иқтисодий самарадорлик ва барқарорликни баҳолаш киради.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
маҳаллий эҳтиёжлар ва турли фойдаланувчилар тоифаларига мослаштирилган, эълонлар тахтаси ва маркетплаcе функсияларини бирлаштирувчи, C2C, Б2Б, Б2C, C2Б каби гибрид бизнес-модел асосидаги электрон тижоратнинг геолокацион платформаси концепсияси ишлаб чиқилган;
фойдаланувчилар ишончини ошириш, обрў ва транзаксион хатарларни камайтириш ҳамда конверсия кўрсаткичларини яхшилашни таъминловчи биометрик идентификацияга асосланган сотувчилар ва ижрочиларнинг ишончлилик рейтинги асослаб берилди ва амалиётга жорий этилган;
геохизматлар, контентни бошқариш тизими, аналитик модуллар, фойдаланувчи интерфейслари ва АПИларни ўз ичига олувчи интеграциялашган ахборот тизими яратилди ҳамда геолокацион платформа архитектураси таклиф қилинган. Ушбу тузилма маҳаллий бозор шаффофлигини таъминлаш, сотув каналларини кенгайтириш, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва минтақавий рақамли иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади;
геолокацион платформанинг иқтисодий самарадорлиги прогноз қилиниб, турли ривожланиш ссенарийлари асосида потенциал даромад ва соф фойдани ҳисоблаш орқали унинг барқарорлиги ва тижоратга лаёқатлилиги баҳоланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Электрон тижоратнинг геолокацион платформаси консепсиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида қуйидаги илмий янгиликлар амалиётга жорий этилган:
Гибрид бизнес-моделга (C2C, Б2Б, Б2C, C2Б) асосланган геолокацион электрон тижорат платформаси консепсияси ишлаб чиқилиб, эълонлар тахтаси ва маркетплейс функсияларини бирлаштирган ҳолда, “ГОЛД ТЕК” МЧЖ (“Сагбан” савдо белгиси) амалий фаолиятига жорий этилган (“ГОЛД ТЕК” МЧЖнинг 2024-йил 21-майдаги 5/11-сонли далолатномаси). Ушбу жорий этиш натижасида геолокацияга асосланган самарали қидирув таъминланди ва шахсийлаштирилган таклифлар ҳамда импулсив харидларни рағбатлантириш ҳисобига ўртача чек 10 % га ошган;
Сотувчилар ва ижрочиларнинг ишончлилик рейтингини биометрик идентификация асосида яратиш ва жорий этиш бўйича илмий янгиликлар “ГОЛД ТЕК” МЧЖ (савдо маркаси “Сагбан”) платформасида амалга оширилган (“ГОЛД ТЕК” МЧЖнинг 2024-йил 21-майдаги 5/11-сонли далолатномаси). Ушбу восита фойдаланувчиларни ўз вақтида хабардор қилиш ва турли хил фирибгарлик шаклларининг олдини олишни таъминлади. Натижада фирибгарлик ҳолатлари ва маҳсулотни қайтаришлар 25 % га камайди, бу эса фойдаланувчиларнинг ишончини мустаҳкамлади, операцион харажатларни камайтирган ва конверсия кўрсаткичларини оширган;
Геосервислар, контентни бошқариш тизими, аналитика, интерфейслар ва АПИ ни ўз ичига олган интеграциялашган ахборот тизими ва платформа архитектурасини яратиш бўйича илмий янгиликлар «АЛИ-ЯНГИ ДАВР ИМП-ЭХП ТЕХТИЛЕ» МЧЖ ҚК фаолиятига жорий этилган (“АЛИ-ЯНГИ ДАВР ИМП-ЭХП ТЕХТИЛЕ” МЧЖ ҚКнинг 2024-йил 21-майдаги 65-сонли далолатномаси). Ушбу ечим аҳолига ва компанияларга товар ва хизматларга тезкор ва оптимал кириш имкониятини, шунингдек, маҳаллий бозор шаффофлигини таъминлади. Натижада сотувчилар савдо ҳажмини камида 15 % га оширди, кичик бизнес ва туризм сектори даромадлари эса сотув каналларининг кенгайиши ҳисобига 20 % га кўпайди;
Геолокацион платформанинг иқтисодий самарадорлигини прогноз қилиш бўйича илмий янгиликлар бизнес-моделнинг барқарорлиги ва тижорий ҳаётийлигини баҳолаш воситаси сифатида жорий этилган (“АЛИ-ЯНГИ ДАВР ИМП-ЭХП ТЕХТИЛЕ” МЧЖ ҚКнинг 2024-йил 21-майдаги 65-сонли далолатномаси). Моделлаштириш натижалари шуни кўрсатдики, Ўзбекистон электрон тижорат бозорининг ўсиши шароитида 2030-йилга бориб платформанинг соф фойдаси ривожланиш ссенарийларига қараб 1,10 млн. дан 5,71 млн. АҚШ долларигача етиши мумкин, бу эса ишлаб чиқилган моделнинг юқори даромад потенсиалини тасдиқлаган.