Эштурсунов Даврон Абдисаматович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Полимерлар сиртида наноўлчамдаги металл заррачаларини ҳосил қилиш ва уларнинг хоссалари”, 02.00.06 - Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/К726.
Илмий раҳбар: Бекчанов Даврон Жумазарович кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли  илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юнусов Ҳайдар Эргашович, техника фанлари доктори, профессор; Ишанкулов Алишер Фармонович, кимё фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади сифатида полимерлар сиртида наноўлчамдаги металл заррачаларини ҳосил қилиш ва уларнинг хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бора поливинилхлорид асосидаги ППЕ-2 анион алмашинувчи материал сиртида Фе3О4 ва CуО нанокристаллари чўктириш усули асосида гидротермал шароитда синтез қилинган; 
илк бора 180 °C да 8 соат давомида синтез қилинган Фе3О4/ППЕ-2 нанокомпозит материал ёрдамида текстил саноат чиқинди сувлари таркибида мавжуд бўлган заҳарли органик бўёқ – Родамин Б (20 мг/10 мЛ эритма) қуёш нури таъсирида, пҲ=6.5–7.5 шароитда 180 дақиқада 98,2% фотокаталитик парчаланишга учради. Фотокаталитик жараённинг кинетик таҳлили натижасида реакциянинг тезлик доимийси 0,027 мин⁻¹ эканлиги аниқланган;
илк бора синтез қилинган Фе3О4/ППЕ-2 ва CуО/ППЕ-2 нанокомпозит материаллар сиртидаги металл оксид нанокристалларнинг морфологияси уларнинг фотокаталитик ва оптик хоссаларига бевосита таъсир кўрсатиши экспериментал равишда аниқланган;
илк бора CуО/ППЕ-2 нанокомпозит материал патоген бактерия штаммлари Э. cоли, П. аеругиноса каби клиник муҳим, антибиотикларга чидамли бактериал штаммларга нисбатан 36 ℃, 24 соат давомида самарали бактерицид таъсир кўрсатгани экспериментал исботланган;
полимер таркибидаги ионоген ва комплекс боғловчи гуруҳлар иштирокида синтез қилинган нанокомпозитлар, соф металл оксид нанокристалларга нисбатан юқори дисперслик, структуравий барқарорлик, фотокаталитик самарадорлик ва антибактериал хоссаларга эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Поливинилхлорид (ПВХ) асосида Фе3О4 ва CуО заррачалари билан модификацияланган функсионал нанокомпозитларнинг синтези, морфологияси ва фотокаталитик хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фе3О4/ППЕ-2 полимер нанокомпозитининг таркиби, структураси, фотокаталитик фаоллиги ва регенерацион хоссаларини тавсифловчи илмий маълумотлардан хориждаги 3 та импакт-фактори юқори илмий журналларда фойдаланилган (Сустаинабилитй, 2025, Вол. 17, Но. 9, п. 4084 (Жоурнал Импаcт Фаcтор, ИФ 3.3); Реаcтиве анд Фунcтионал Полймерс, 2025, Вол. 216, Артиcле 106457 (Жоурнал Импаcт Фаcтор, ИФ 5.1); Cарбоҳйдрате Полймер Течнологиес анд Апплиcатионс, 2025, Вол. 6, Артиcле 100835 (Жоурнал Импаcт Фаcтор, ИФ 5.4)). Натижада, ушбу нанокомпозит фотокатализатор сифатида Родамин Б бўёғига нисбатан деградациясида юқори самарадорликка эга материаллар сифатида тавсифланган ҳамда экологик хавфсиз ва қайта ишланадиган функсионал материаллар яратишда илмий асос бўлиб хизмат қилган;
функсионал полимер нанокомпозит “Гурлан Глобал Текс” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 21.04.2025 йилдаги №03-03/1-03/3-3815-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу материал корхонадан чиқадиган оқава сувларни зарарли моддалардан самарали тозалаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish