Хамидов Ахрорхон Мухамадхоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм воҳасининг шўрланган ерларида ғўзани томчилатиб суғоришнинг тупроқни мелиоратив режимига таъсирини баҳолаш”, 06.01.02 - “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5519.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Матякубов Бахтияр Шамуратович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: 
Шеров Анвар Гуламович – “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор (06.01.02); 
Усманов Шавкат Аббосович – “Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти”, “Гидрометрия ва метрология” лабораторияси мудири, техника фанлари доктори, катта илмий ходим (06.01.02).
Етакчи ташкилот:  Тошкент давлат Aграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм воҳасининг ўтлоқи аллювиал, ўртача шўрланган енгил қумоқ тупроқлари шароитида глобал иқлим ўзгариши ва сув танқислигининг салбий оқибатларини пасайтириш мақсадида ғўзани сув тежамкор томчилатиб суғориш усулидаги сув истеъмолини ва томчилатиб суғориш усулининг мақбул суғориш техникаси элементларини аниқлаш ҳамда уларни суғориладиган ерларнинг мелиоратив режимига ва ғўзанинг ҳосилдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразм воҳасининг ўтлоқи аллювиал, ўртача шўрланган енгил қумоқ тупроқлари шароитида ғўзани томчилатиб суғоришда томчилатгичнинг сув сарфи 2,0 л/соат, томчилатгичлар орасидаги масофа 25 см,  суғориш қувурлари орасидаги масофа 60 см  бўлганда, ғўзанинг ўсиши ривожланишига қулай мелиоратив режим яратилиши аниқланган;
мақбул суғориш техникаси элементларида ғўзанинг Хоразм-127 навини томчилатиб суғоришда суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНС га нисбатан 70-80-60 фоизда ушлаб туриб, 4-8-3 суғориш схемасида  173-258 м3/га суғориш меъёрлари ва 2810-3339 м3/га мавсумий суғориш меъёрларида  етиштирилганда, сув ресурслари 2117 м3/га иқтисод қилиниб, ғўзадан юқори  42,9 ц/га ҳосил олишга эришилган;
ғўзани томчилатиб суғоришда мақбул суғориш техникаси элементлари ва  суғориш тартиби сизот сувлари сатхи ва минерализациясига салбий таъсир кўрсатмаслиги ҳамда вегетация даврида тупроқда туз тўпланиши 0-40 см қатламда эгатлаб суғоришга нисбатан 0,172 % га кам бўлиши аниқланган;
томчилатиб суғориш технологиясининг таклиф этилаётган мақбул суғориш техникаси элементларида тупроқнинг намланиш контурлари  ўлчамларини асословчи математик модел ишлаб чиқилган;
мақбул суғориш техникаси элементларида ғўзани томчилатиб суғоришда ғўзанинг умумий сув истеъмоли 5911м3/га бўлиб,  тупроқ намлик заҳирасидан фойдаланиш миқдори 15,8 % ни, атмосфера ёғинлари миқдори 3,7 % ни, сизот сувларидан фойдаланиш миқдори 28,3 % ни, суғориш суви миқдори 52,2 % бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Хоразм воҳасининг шўрланган ерларида ғўзани томчилатиб суғоришни тупроқнинг мелиоратив режимига таъсирини баҳолаш  бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:                                         
“Хоразм воҳасининг шўрланган тупроқлари шароитида томчилатиб суғориш усулининг самарадорлиги” номли тавсиянома ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 30 майдаги 05/03-04-275-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома фермер хўжаликлари, сувдан фойдаланувчилар, илмий изланувчилар ва талабалар томонидан қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда; 
томчилатиб суғориш усулидаги ғўзанинг илмий асосланган суғориш тартиби ва мақбул суғориш техникаси элементлари Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги “Шерзод Диёрбек Мусабек”, “Шухрат Боғибек Сирож” ва “Одомбой Ромозон” фермер хўжаликларининг шўрланган механик таркиби енгил қумоқ тупроқлари шароитида жами 74 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 30 майдаги 05/03-04-275-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзани томчилатиб суғориш технологиясида суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНС га нисбатан 70-80-60 % да ушлаб туриб, 4-8-3 тизимда суғориш хамда томчилатгичларнинг сув сарфлари 2,0 л/соат, уларнинг ораси 25 см   ва суғориш қувурлари ораси 60 см  бўлганда, ғўзадан ўртача 42-45 ц/га ҳосил олиниб, эгатлаб суғоришга нисбатан 40 % гача кам сув ресурслари сарфланган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish