Ахмедов Саидмухаммад Эркин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Астрофизик компакт обектларда ядро синтез жараёнлари”, 01.03.01–Астрономия ва 01.04.08 – Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/FM967
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бирмарталик илмий кенгаш.
Илмий раҳбарлар: Полвонов Сатимбой Ражапович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Райимбаев Джавланбек Раджапбаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Усманов Пазлитдин Нуритдинович, физика-математика фанлари доктори, (Наманган муҳандислик-технология институти профессори); Миртаджиева Каромат Тохировна, физика-математика фанлари доктори (Ўзбекистон Фанлар академияси Улуғбек номидаги Астрономия институти лаборатория мудири).
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лаборатория шароитида 74,82Се ядроларда фотоядро ва нейтрон иштирокидаги реакциялар (р-ва с-жараёнлар)да ҳосил бўлувчи изомер ҳолатларни ўрганиш ва нейтрон юлдузларида астромерларнинг пайдо бўлишини тушинтириш ҳамда қора ўралар аккретсия дискида темирдан оғир ядролар пайдо бўлишининг белгиларини ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор, 12-25 МеВ соҳасида 1 МеВ қадам билан 80Се ядросида (γ,н) турдаги фотоядро реакциясида ҳосил бўлган изомер ҳолатлар уйғониш кесимлари ўлчанди;
илк бор нейтронлар энергияси Эн=14.1 МеВ бўлганда 80Се(н,2н)79м,гСе реакция кесимлари бўйича янги маълумотлар олинган ва ядро сатҳи зичлигининг спинга боғлиқлиги аниқланди;
илк бор қора ўралар атрофида Ни-56 радиоактив изотопининг емрилишида ҳосил бўладиган нейтрино оқимига қора ўра гравитатсиясининг таъсири ўрганилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мазкур диссертатсия ишидаги тормозланиш гамма-нурланишнинг турли энергияларида ҳосил бўлиш кесими ва интесивлиги бўйича олинган натижалар лойиҳада гамма-нурланишлар кўзгу аксланишининг интенсивлигини ўлчаш методикаларини яратишда қўлланилган. Шунингдек электронлар тормозланиш нурланишларининг дастасини шакиллантириш тизимини ишлаб чиқишда ҳам эътиборга олинган.
Диссертатсия ишида олинган илмий натижалари, Ўзбекистон Миллий Университетида ОТ-Ф2-16 рақамли “Гамма-нурланишнинг кўзгу аксланишининг физик табиатини аниқлаш” мавзусидаги 2017-2020 йилларда бажарилган фундаментал лойиҳа доирасида (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Т.М. Мўминов раҳбари) фойдаланилган.