Ҳалилова Лола Меҳриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Навоий вилояти чиқинди сувлари таркибидаги Cо(ИИ), Ни(ИИ) ионларини аниқлашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва мониторингини ўтказиш», 02.00.02 - Аналитик кимё, 03.00.10 - Экология (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/К619.
Илмий раҳбарлар: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Муборак Махмусовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Оʻзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Оʻзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Яхшиева Зуҳра Зиятовна, кимё фанлари доктори, профессор; Азимова Дилбар Ортиқовна, биология фанлари номзоди,доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармасевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Навоий вилояти чиқинди сувлари таркибидаги Cо(ИИ) ва Ни(ИИ) ионларини иммобилланган органик реагентлар билан сорбсион-спектроскопик аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда табиий ва оқова сувларда мониторингини ўтказиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кобалт(ИИ) ва никел(ИИ) ионларини аниқлашда 4-((2-гидрокси-3-нитрозо-1-нафтил)азо) бензо сулфо кислота ҳамда 1-(2-придилазо)-2оксинафталин-6-сулфокислотанинг натрийли тузи аналитик реагент сифатида танланган ва уларни ташувчиларга иммобиллашнинг оптимал шароитлари аниқланган;
кобалт(ИИ) ва никел(ИИ)) ионларини 1-(2-придилазо)-2оксинафталин-6-сулфокислотанинг натрийли тузи ва 4-((2-гидрокси-3-нитрозо-1-нафтил)азо) бензо сулфо кислота реагентлари билан комплекс ҳосил қилишининг оптимал шароитлари топилган (пҲ=2,5 Ни(ИИ) иони учун, пҲ=3 Cо (ИИ) иони учун);
кобалт(ИИ) ва никел(ИИ) ионларини иммобилланган 4-((2-гидрокси-3-нитрозо-1-нафтил)азо) бензо сулфо кислота ва 1-(2-придилазо)-2оксинафталин-6-сулфокислотанинг натрийли тузи реагентлари билан ҳосил қилган комплексларининг мол нисбатлари 1:1 ва мувозанат константалари Ни(ИИ) иони учун К=3,42*109 ва Cо(ИИ) иони учун К =4,08*1011 эканлиги аниқланган, бу эса комплексларнинг барқарор эканлигини исботлаган;
кобалт(ИИ) ва никел(ИИ) ионлари учун янги, сезгир, экспресс бўлган сорбсион-спектроскопик аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
кобалт(ИИ) ва никел(ИИ)ионларининг атроф-муҳитдаги таъсири ўсимликлар (буғдой ва жўхори) мисолида исботланган;
Навоий вилояти табиий ва оқова сувларда Cо(ИИ) ва Ни(ИИ) ионларини миқдорлари мониторинг ўтказилган ҳамда экологик баҳо берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Cо(ИИ) ва Ни(ИИ) ионларини саноат оқава сувлари таркибидан аниқлаш ва тозалашнинг янги сорбсион-спектроскопик усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида::
Навоиазот АЖ нинг марказий лаборатория синаб кўрилган ва Cо(ИИ) ҳамда Ни(ИИ) тутган оқова сув таҳлилига тавсия этилган. («Навоиазот» АЖ нинг 2021 йил 19-июлдаги 01-8/5295-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган сорбсион-спектроскопик усул турли наъмуналардан кобалт ва никел ионларини юқори сезгирлик ва тезкорлик билан аниқлаш имконини берган;
4-((2-гидрокси-3-нитрозо-1-нафтил)азо) бензо сулфо кислота ва 1-(2-придилазо)-2оксинафталин-6-сулфокислотанинг натрийли тузи реагентлари Навоий кон-металлургия комбинати АЖ Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида амалиётга синаб кўрилган ҳамда тавсия қилинган. («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ нинг 2022 йил 6-декабр 23.01-01-07/805 -сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган усул оқава сувлар таркибидаги кобалт ва никел ионларини аниқлаш ҳамда самарали тозалаш имконини берган.