Назаров Шаҳзод Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Саноат ҳудудларнинг экологик ҳолатини мониторинг ва башоратлаш учун моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ва ахборот тизимлари», 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3648
Илмий раҳбар: Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, PhD.13/30.12.2021.Т.142.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиева Дилдора Кабиловна техника фанлари доктори, доцент; Урунбаев Жасур Эркинович, физика-математика фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат ҳудудлари атмосферасига зарарли аралашмалар эмиссиясини диффузия ўтказиш жараёнини ўрганиш учун математик моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турғун чекланмаган муҳитда ифлослантирувчи моддаларнинг диффузия жараёнининг математик модели ва масалани бир, икки ва уч ўлчовларда ечиш усулларини ишлаб чиқилган;
ўсимлик элементлари томонидан ютилиши ҳисобга олинган ҳолда аерозол зарраларининг атмосферада диффузиясининг кўп ўлчовли математик модели ва масалани ечишнинг сонли алгоритми ишлаб чиқилган;
фитомассанинг баландлиги ва зичлигини ҳисобга олган ҳолда ўсимлик элементлари томонидан аерозол зарраларининг ютилишини тавсифловчи функсионал боғлиқлик келтириб чиқарилган;
метеорологик шароитлар, заррачаларнинг чўкиш тезлиги, ўсимлик элементлари томонидан заррачаларни ютилишини ҳисобга олган ҳолда атмосферадаги майда заррачаларнинг диффузиясион кўчишининг такомиллаштирилган математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Саноат ҳудудларида атмосферанинг экологик ҳолатини кузатиш ва башоратлаш учун математик моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий мажмуадан фойдаланиш асосида:
майда заррачали моддаларнинг концентрацияси даражаларини ҳисоблаш ва визуаллаштиришни автоматлаштириш учун ахборот, математик ва дастурий таъминот, уч йўналишда шамол тезлиги, аерозол заррачаларнинг чўкиш тезлиги, шунингдек ўсимликларнинг ютилиш коеффициентини ҳисобга олган ҳолда «ГРАНД ПОЛИМЕР ПЛАСТ» МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 8 сентябрдаги 24/5525-сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида полиетилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун қозонхоналарда ёқиладиган газ ва углеводород ёқилғиси ёқилиши атмосфера ҳавосидаги зарарли майда заррачалар консентрациясини баҳолаш аниқлигини 9-10 фоизга ошириш имконини берган;
атмосферанинг чегара қатламида ва ер юзасида зарарли аерозол аралашмаларининг концентрациясини ҳисоблаш учун математик моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий таъминот, заррачаларнинг ўсимликлар томонидан ютилиши, ифлослантирувчи заррачаларнинг физик-механик хусусиятларини, об-ҳаво шароити ҳисобга олган ҳолда «ТЎЛА ОРТИҚ РАЖАБ СТРОЙ СЕРВИС» МЧЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 8 сентябрдаги 24/5525-сон маълумотномаси). Жорий қилиниши натижасида атмосфера ҳавосидаги ноорганик чангнинг майда зарралари концентрациясини баҳолашнинг аниқлигини 9-11% га ошириш имконини берган;
атмосферанинг чегара қатлами ва ер юзасида зарарли аерозол заррачаларни оʻсимлик қоплами элементлари томонидан ютилишини ҳисобга олган ҳолда концентрациясини аниқлаш боʻйича ҳисоб-китобларни автоматлаштириш боʻйича математик ва дастурий таʼминот «ЭЛБЕТОН» МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 8 сентябрдаги 24/5525-сон маълумотномаси). Жорий қилиниши натижасида қуруқ қурилиш аралашмаларини ташиш, юклаш/тушириш пайтида, шунингдек, эзилган тош ишлаб чиқариш учун майдалаш ускуналарининг ишлаши пайтида чиқадиган ноорганик чангнинг майда зарраларини атмосфера ҳавосидаги концентрациясини башоратлаш 8-11% га оширилган;
атмосферада зарарли моддаларнинг концентрацияси даражаларини ҳисоблаш ва визуаллаштиришни автоматлаштириш учун ахборот, математик ва дастурий таъминоти Бухоро вилояти Табиат ресурслари бошқармаси фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 8 сентябрдаги 24/5525-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро вилояти саноат ҳудудларининг атмосферада зарарли моддаларнинг концентрацияси даражасини башоратлаш аниқлигини 12-13% ошириш имконини берган.