Сапаев Умидбек Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника олий таълим муассасалари талабаларини инновацион фаолийатга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1820.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Икром Юсупович Давлетов, физика-математика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Бойметов Ботир Болтабоевич, педагогика фанлари номзоди, профессор; Махаматрасул Эргашов, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулустон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасалари талабаларини инновацион фаолийатга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришни аниқлаш ва амалиётга тадбиқ этишга доир илмий-методик тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассасалари талабаларини инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари талабаларнинг индивидуал таълим траекторияларига уларнинг ривожланиш векторини тўғри белгиланиши сабабли устуворлик бериш, гуруҳли ҳамда индивидуал фаолиятни таълимий уйғунлаштитриш, инновацион ўқув фаолиятининг маҳсулдорлигини технологик жиҳатдан таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш жараёнининг модели инновасион таълим муҳити шароитида талабаларнинг назарий ва эмпирик, мантиқий ва интйитив билиш кўникмаларини одатий-рефлексив ва тезкор-операцион хусусиятларига кўра қарор топтириш ҳамда уларнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш механизмлари реал таълимий шароитда технологик жиҳатдан ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
таълимий ҳамкорликнинг мотивацион-диагностик, ахборотли-когнитив, операцион-фаолиятли компонентларини конструктив механизмлар воситасида амалий фактик ва назарий педагогик жиҳатдан таълимий уйғунлаштитириш асосида талабаларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш технологияси ва методик инструментарийси такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларининг ривожланиш векторини инновацион таълим муҳитида образли ва техник тафаккур юритиш жараёнларига мақсадли йўналтириш орқали техника олий таълим муассасаларида инновацион фаолиятини ривожлантириш механизмларининг таълимий самарадорлиги ва уларнинг репрезинтативлик даражаси аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасалари талабаларини инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаш юзасидан олиб борилган илмий изланишлар натижалари асосида:
талабаларнинг индивидуал таълим траекторияларига уларнинг ривожланиш векторини тўғри белгиланиши сабабли устуворлик бериш, гуруҳли ҳамда индивидуал фаолиятни таълимий уйғунлаштитриш, инновацион ўқув фаолиятининг маҳсулдорлигини технологик жиҳатдан таъминлаш асосида аниқлаштирилган техника олий таълим муассасалари талабаларини инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг назарий-методологик асосларига доир методик таклиф ва тавсиялардан Урганч давлат университети билан Россия Федерацияси ҳамкорлигида 2019-2020 йилларда ЭРАЗМУС+ дастури доирасида 574049-ЭПП-1-2016-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “Модернизатион оф тҳе Cурриcула ин спҳере оф смарт буилдинг энгинееринг-Греен Буилдинг” номли лойиҳасида ва 2019 йилда Германия Волксwаген фондининг СУМРИCА (Сустаинабле Мобиллитй Ресеарч ин Cентрал Асиа) лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2023 йил 12 апрелдаги 02-78/6-сон маълумотномаси). Натижада, техник ОТМ талабаларининг “инновацион фаолиятини” ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
таълимий ҳамкорликнинг мотивацион-диагностик, ахборотли-когнитив, операцион-фаолиятли компонентларини конструктив механизмлар воситасида амалий фактик ва назарий педагогик жиҳатдан таълимий уйғунлаштитириш асосида такомиллаштирилган талабаларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш технологияси ва методик инструментарийси ҳамда техника олий таълим муассасалари талабаларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга ёʻналтирилган методларнинг педагогик имкониятлари, талабаларнинг инновацион, креатив ва ностандарт тафаккур тарзини ривожлантириш бўйича хулоса ва тавсиялардан Урганч давлат университети билан Калифорния Беркли университети билан биргаликда 2019-2020 йилларда олиб борилган “Университй оф Cолифорниа ат Беркелей Урганч Стате Университе Узбекистан Интераcтиве мулти-дисcиплинарй теачинг ин струcтурал ҳеалтҳ” номли интерактив кўп тармоқли ўқитиш лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2023 йил 12 апрелдаги 02-78/6-сон маълймотномаси). Натижада, техник ОТМ талабаларининг “инновацион фаолиятини” ташкил қилишнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
инновасион таълим муҳити шароитида талабаларнинг назарий ва эмпирик, мантиқий ва интйитив билиш кўникмаларини одатий-рефлексив ва тезкор-операцион хусусиятларига кўра қарор топтириш ҳамда уларнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш механизмлари реал таълимий шароитда технологик жиҳатдан ривожлантириш асосида такомиллаштирилган техника олий таълим муассасалари талабаларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш жараёнининг модели бўйича хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПҚ-307-сонли 2022-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2022-2023-йилларда олий таълим муассасалари томонидан янги инновацион ишланма ва технологияларни жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш дастурига киритилган ИЛ-ОТ-2022-26-213 рақамли “Паст кучланишли реактив қувватни автоматик компенсациялаш инновацион қурилмасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги ҳамда ИЛ-ОТ-Ш№7-2022 рақамли “Электр моторларни силлиқ ишга тушириш инновацион қурилмасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги инновацион лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилди (Урганч давлат университетининг 2023 йил 12 апрелдаги 02-78/7-сон маълймотномаси) Натижада, ёшларни инновацион фаолиятга ўргатиш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш қобилиятларини шаклланишига хизмат қилган.