Хужаназаров Абсалом Зиядуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда тиббиёт тизими тараққиёти: натижалар ва таҳлиллар (Сурхондарё вилояти мисолида, 1991-2020 йй.)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Таr683.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02.
Расмий оппонентлар: Муминова Гавҳар Эсоновна, тарих фанлари доктори, профессор; Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш тизимининг турли йўналишларида амалга оширилган ислоҳотлар ва янгиликларни Сурхондарё вилояти тиббиёт тизими мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик арафасида вилоятда экологик аҳволнинг танг ҳолатдалиги, аҳоли орасида турли юқумли касалликларнинг авж олиши, айниқса, оналар ва болалар ўлимининг кўрсаткичи, анемия, гипотрофия, турли аллергик ва онкологик касалликларнинг республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан юқори эканлиги далилланган;
вилоят тиббиёт тармоқларини невролог, нефролог, аллерголог, ревматолог, юрак қон томир жарроҳлиги соҳаларида малакали мутахассислар билан таъминлашдаги қийинчиликлар, олий маълумотли врач ходимларнинг етишмаслиги, шунингдек, соҳа ходимларини ижтимоий ҳимоялаш ва маиший ҳаётидаги муаммолар ва уларнинг ечими билан боғлиқ тадбирлар очиб берилган;
Янги Ўзбекистон шароитида соҳада амалга оширилган интенсив ўзгаришлар туфайли, кардиология, гастроентрология, юқумли касалликлар, она ва бола саломатлиги соҳасида ихтисослашган терапия хизматларининг самарадорлигининг ошиб борганлиги, буйрак плантацияси, юрак қон томир тизимини стентлашнинг йўлга қўйилганлиги далилланган;
мустақиллик йилларида соҳада амалга оширилган ислоҳотлар туфайли замонавий даволаш, диагностика технологиялари ва стандартларининг қўлланилиши, шарқ табобатига эътиборнинг кучайиши, хусусий тиббиёт тизимининг юзага келганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш тизимининг турли йўналишларида амалга оширилган ислоҳотлар ва янгиликларни Сурхондарё вилояти тиббиёт тизими мисолида олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан;
мустақиллик арафасида вилоятда экологик аҳволнинг танг ҳолатдалиги, аҳоли орасида турли юқумли касалликларнинг авж олиши, айниқса, оналар ва болалар ўлимининг кўрсаткичи, анемия, гипотрофия, турли аллергик ва онкологик касалликларнинг республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан юқори эканлиги ҳамда вилоят тиббиёт тармоқларини невролог, нефролог, аллерголог, ревматолог, юрак қон томир жарроҳлиги соҳаларида малакали мутахассислар билан таъминлашдаги қийинчиликлар, олий маълумотли врач ходимларнинг етишмаслиги, шунингдек, соҳа ходимларини ижтимоий ҳимоялаш ва маиший ҳаётидаги муаммолар ва уларнинг ечими билан боғлиқ тадбирлар очиб берилганлиги оид маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2023 йил 16 январдаги 06-31-83-сон маълумотномаси). Натижада тақдим этилган материаллар Вилоят тиббиёт тармоқларини невролог, нефролог, аллерголог, ревматолог, юрак қон томир жарроҳлиги соҳаларида малакали мутахассислар билан таъминлашдаги қийинчиликлар ва уларнинг ечими билан боғлиқ тадбирларнинг натижаларини ёритшга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон шароитида соҳада амалга оширилган интенсив ўзгаришлар туфайли, кардиология, гастроентрология, юқумли касалликлар, она ва бола саломатлиги соҳасида ихтисослашган терапия хизматларининг самарадорлигининг ошиб борганлиги, буйрак плантацияси, юрак қон томир тизимини стентлашнинг йўлга қўйилганлиги ҳамда мустақиллик йилларида соҳада амалга оширилган ислоҳотлар туфайли замонавий даволаш, диагностика технологиялари ва стандартларининг қўлланилиши, шарқ табобатига эътиборнинг кучайиши, хусусий тиббиёт тизимининг юзага келганлигига очиб берилган мисолидага маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 15-февралдаги 266-сон далолатномаси). Бу эса Янги Ўзбекистон шароитида соҳада амалга оширилган интенсив ўзгаришлар туфайли, кардиология, гастроентрология, юқумли касалликлар, она ва бола саломатлиги соҳасида ихтисослашган терапия хизматларининг самарадорлигининг ошиб бориши, буйрак плантацияси, юрак қон томир тизимини стентлашнинг йўлга қўйилиши, ҳамда короновирус пандемияси шароитида тиббиёт тизими ходимларининг матонатли меҳнати ва фидоийлиги билан боғлиқ жараёнларни илмий таҳлил қилишган хизмат қилган.